Кириш Регистрация
02/04 18:30 Сўғдиёна 2-2 Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор 2-0 Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 00:00 Райо Вальекано - Эльче
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 17:00 Реал Сосьедад - Леванте
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи
04/04 18:00 Сассуоло - Кальяри
04/04 19:15 Сурхон - Бухоро
04/04 19:15 Мальорка - Реал Мадрид
04/04 21:00 Верона - Фиорентина
04/04 21:30 Бетис - Эспаньол
04/04 23:45 Лацио - Парма
05/04 00:00 Атлетико - Барселона

Умид Аҳмаджоновнинг ҳафсаласи нега пир бўлди?

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов яқинда Ўзбекистон ахборот агентлиги мухбирига интервью берган эди.

Интервьюда Аҳмаджонов Ўзбек спортчиларининг муваффақият сири нимада эканлигига ойдинлик киритган бўлса, суҳбатнинг ушбу парчасида МОҚ президенти Индонезияда ўтган Осиё ўйинларида қайси спорт турларида эришган ютуқлардан кўнгли тўлгани ва қайси спорт турлари унинг ҳафсаласини пир қилгани ҳақида гапирди.

— Осиё ўйинлари-2018да қайси спорт турларида эришган ютуқларимиздан кўнглингиз тўлди ва қайси спорт турлари ҳафсалангизни пир қилди?

— Биласизми, биз Осиё ўйинларида бундан-да кўпроқ медалларга эга чиқиш ва натижаларни бир мунча яхшилашни мақсад қилган эдик. Тўғри, Индонезияда Осиё ўйинлари тарихидаги энг яхши натижамизга эришдик, медаллар сифати ва сони бўйича ҳам рекордлар янгиланди. Аммо шунга қарамай, баъзи спорт турларида терма жамоамиз аъзолари кутилган натижаларни кўрсата олмадилар. Жиу-житсу, пенчак силат, ўқ отиш, сув спорти турлари, қиличбозлик, триатлон каби спорт турларидан ҳам медаллар кутгандик.

Лекин қувонарлиси, ушбу кемтик жойларни олимпия спорт турларида вакилларимиз кўплаб медалларга эга чиқиб тўлдиришди. Бокс, спорт курашлари, таэквондо WTF, байдарка ва каноэда эшкак эшиш, оғир атлетика, енгил атлетика, академик эшкак эшиш, теннис, каратэ, дзюдо, бадиий ва спорт гимнастикаси каби спорт турлари ана шулар жумласидан.

Албатта, улар қаторида миллий спортимиз кураш алоҳида эътирофга сазовор бўлди. Полвонларимиз Осиё ўйинларида делегациямиз ҳисобига 6 та олтин, 2 та кумуш ва 4 та бронза, жами 12 та медаль қўшиб қўйишди ва умумий муваффақиятимизга катта ҳисса қўшишди. Шунингдек, мусобақада самбочиларимиз ҳам барчамизни хурсанд қилишди.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон спорт делегацияси Осиё ўйинлари мусобақасида умумжамоа ҳисобида 70 та медаль қўлга киритиб, 5-ўринни банд этди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:06, 23.09.2018.
Ўқилди: 10465 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Барселона" 11 нафар футболчиси билан хайрлашиши мумкин [4593]

Ламин Ямаль маош борасида Килиан Мбаппени қарийб тўрт баробарга ортда қолдириши мумкин, агар... [4421]

Аёллар ўртасидаги ЕЧЛ. «Барселона» «Реал»ни шармандали тарзда турнирдан чиқариб юборди (Видеошарҳ) [2600]

Ла Лиганинг энг кўп маош олувчи юлдузлари эълон қилинди! [2394]

Месси ЖЧ-2026 да иштирок этмаслиги мумкин [2308]

Англияда ким энг кўп маош олади? Футболчилар ва мураббийлар рўйхати [1932]

Килиан Мбаппе ижтимоий тармоқларда танқидлар остида: У Н’Голо Кантега нисбатан ҳурматсизлик қилдими? (+Видео) [1883]

Элдор Шомуродов ўзбекистонлик футболчилар нима учун РПЛда камайганини тушунтирди [1622]

Холанд «Барселона» учун кутишга тайёр: У агентига музокараларни тўхтатишни буюрди [1619]

«Реал Мадрид»нинг шорт-листидан 7 нафар ярим ҳимоячи ўрин олган [1606]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик