“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуриньо Англия лига кубогидаги мағлубиятдан сўнг ўз фикрларини билдирди.
“Биринчи бўлимда бизда имкониятлар кўп бўлди, бироқ улардан унумли фойдалана олмадик. Танаффусда мен болларга ўтган ўйинда айтганларимни такрорладим. Биз ўйинни ўлдирмадик.
Иккинчи бўлимда эса рақибга устунликни топшириб қўйдик. Қизил карточкадан кейин барчаси ўзгариб кетди, бироқ биз мағлубиятдан қутилишга ҳаракат қилдик. Сўнги дақиқаларгача курашдик. Натижада пенальтиларга йўл олдик.
Пенальти – бу лотерея! Кимдир оҳирида адашади. Мен Жонс ва Эрик билан муаммоларга дуч келишимизни билгандим”, дейди Моуриньо.
Эслатиб ўтамиз, Лэмпард бошчилигидаги “қўйлар” кеча “қизил иблисларни” мусобақадан чиқариб юборди.