Германия терма жамоаси бош мураббийи Йоахим Лёв АПЛ жамоаларидан бирини бошқариш истаги ҳақида гапирди.
Мутахассис 2006 йилдан буён терма жамоада ишлаб келмоқда ва 2014 йилда жаҳон чемпионлигини қўлга киритган ва Евро-2008 да иккинчи ўринни олган.
Унинг амалдаги шартномаси Евро-2020 мусобақаси охиригача тузилган.
"Кўрамиз, келаи икки йилда нималар содир бўлар экан. Айни пайтда миллий терма жамоада ишламоқдаман. Бу иш менга завқ ва қувват беради. Премьер-лига менга доим қизиқ бўлиб келган", - дейди Лёв.