Мадриднинг “Атлетико” ҳимоячиси Хосе Хименес умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. 23 ёшли футболчи Испания чемпионатидан ўрин олган “Уэска”га қарши кечган учрашувда жароҳат олган эди.
Футболчининг жароҳати жиддий эмаслиги аниқланди. Натижада футболчи шанба куни бўлиб ўтадиган “Реал Мадрид”га қарши учрашувда қатнашиши мумкин.