"Тоттенҳэм" бош мураббийи Маурисио Почеттино Лига кубогида "Уотфорд" билан учрашувда (2:2, 4:2 -пен. сер.) яримҳимоячи Деле Аллини жамоа сардори этиб туширди.
"Сардорлик - бу шунчаки боғич боғлаш эмас. Деле жамоа билан юракдан гаплашди ва бу менга ёқди. Нима деб айтганларини ошкор қилмайман, аммо у жуда яхши гапирди.
Деле - ўз позицияси Англияда, Европада энг яхшиси. Умид қиламанки, унинг сардорлик тажрибаси уни янада кучлироқ қилади", - дейди Почеттино.