Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Моуриньо Погба ҳақида: «Қарор қабул қилинди, ҳикоя тугади»

Баҳо:
+ | -

“Манчестер Юнайтед” бош мураббийи Жозе Моуринью матбуот анжуманида ярим ҳимоячи Поль Погба билан бўлган низо ҳақида фикр билдирди.

“Сизларга нима бўлгани ҳақида айтолмайман. Машғулот очиқ бўлганди. Сизларда бир нечта камера бор эди ва камералар суҳбатимизнинг бир қисмини ёзиб олган бўлиши мумкин. Ўзаро суҳбатимизга изоҳ беролмайман бу шахсий масала.

Сардор ўринбосарларига келсак, мен бу масала ҳақида кимлар хабар топишини батафсил кўриб чиқдим. Бу қарор ҳақида жамоа ва айниқса Поль яхши хабардор. Шунинг учун, Погба ва бошқа футболчилар нега янги сардор тайинлаганимизни биладилар.

Мен ҳар доим футболчини, футболчидек таҳлил қиламан. Футболчи сардор бўлса, уни ҳам футболчи ҳам сардор сифатида ўрганиб чиқаман. Бир ҳафтадан кейин таҳлил қилиш ва фикрлар алмашунувидан сўнг мен ва мураббийлар штаби Погба сардор эмас, балки оддий футболчи эканлигини амин бўлдик. Қарор қабул қилинди.

Мен уни ва бошқа футболчиларни бу ҳақда хабардор қилдим. Мендан бу масала бўйича сешанба куни сўрашганди ва буни тасдиқлагандим, хуллас ҳикоя тугади.

Машғулотлар давомида Погбадек ҳеч ким шуғулланмади. Машғлуотларда унга етадиган футболчини кўрмадим. У эртага майдонга тушади.

Погба ҳам бошқа футболчиларга ўхшаган футболчи. Ҳеч қачон футболчи жамоадан устун бўла олмайди. Агар унинг ўйинидан қониқсам, майдонга тушади, қониқмасам йўқ.

Мени безовта қилаётгани бу сизлар нега ўйин эмас, балки Погба ҳақида сўраётганинглар”, – дейди Моуриньо.

Манба: sports.ru
Киритилди: 20:18, 28.09.2018.
Ўқилди: 12842 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.