Кириш Регистрация
05/07 06:00 Аргентина 1-1 Эквадор
05/07 21:00 Испания - Германия
06/07 00:00 Португалия - Франция
06/07 06:00 Венесуэла - Канада
06/07 21:00 Англия - Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия - Туркия

Ла Лига. Анонс. Бугун Мадрид «дерби»си!

Баҳо:
+ | -

Бугун Ла Лиганинг 7-турида “Реал” – “Атлетико” учрашуви бўлиб ўтади.

Реал — Атлетико

23:45, “Сантьяго Бернабеу”.

Бош ҳакам: Мартинес Мунуэра.

Агар бу ўйин бир неча тур олдин бўлганида “Реал” ушбу баҳсда шубҳасиз фаворит ҳисобланарди. Бироқ, оҳирги турларда “қаймоқранглилар”нинг иши унчалик юришмаяпти. Бу ўйинда имкониятлар бир-ҳил. Ўтган турда "қироллик клуби" “Рамон Санчес Писхуан” стадионида йирик ҳисобда “Севилья”дан мағлуб бўлди. Бундай мағлубиятдан кейин “Реал” муносиб жавоб қайтара оладими?

“Атлетико” мавсумни омадсиз тарзда бошлади лекин, кейинчалик “Реал” ва “Барселона” мағлубият аламани тортганида, “матрасчилар” кучли тўртликка кириб олди. Энди “Атлетико” етакчи жамоадан фақатгина икки очко орқада кетяпти. Бугун “матрасчилар” ғалаба қозонса иккинчи ўринга ёки биринчи ўринга кўтарилиб олиши ҳам мумкин.

Меҳмонлар ҳар доимгидек ҳимоявий услубда ўйнайди ва “Реал”ни қарши ҳужумларда ушлашга ҳаракат қилади. “Реал” эса бу ўйинда тўп назоратини қўлга олиши аниқ улар “Севиль”дан учраган мағлубият аламани чиқариб юбориши керак. “Атлетико” эса улар учун қулай рақиб.

Таркибдаги муаммоларга келсак, “Реал”да иккита асосий таркиб ўйинчиси Марсело ва Иско жароҳати борлиги сабаб ўйинни ўтказиб юборади. Бразилиялик футболчини Начо, Искони эса Асенсио ўрнини босишга ҳаракат қилади.

Таҳминий таркиблар:

Реал: Куртуа — Карвахаль, Варан, Рамос, Начо — Модрич, Каземиро, Кроос — Бэйл, Бензема, Асенсио

Атлетико: Облак — Хуанфран, Хименес, Годин, Эрнандес — Сауль, Родриго, Коке, Лемар — Коста, Гризманн

Жароҳат олганлар: Иско, Марсело (иккиси ҳам — “Реал”)

Сўроқ остида турганлар: Карвахаль — Хосе Хименес, Ариас, Савич

Қизиқарли фактлар:

- “Реал” ва “Атлетико” охирги 3 та ўйинда дуранг ўйнаган.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 14:15, 29.09.2018.
Ўқилди: 2978 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.