Москванинг “Локомотив” ҳужумчиси Фёдор Смолов муваффақиятли операция қилинди. Бу ҳақда “темирйилчилар”нинг расмий сайти хабар бермоқда.
Фёдор Рим касалҳоналаридан бирида операция қилинди. Эслатиб ўтамиз, у “Балтика”га қарши кечган кубок учрашувда жароҳат олганди. Маълумот учун, футболчи тахминан 30-40 кунларда сафга қайтади.