"Наполи" бош мураббийи Карло Анчелотти А сериянинг 7-турида "Ювентус"дан учралган мағлубиятдан сўнг (1:3) фикрлари билан ўртоқлашди.
"Жамоамдан жаҳлим чиқди, чунки кучли старт олган эдик ва ташаббус қўлимизда эди, кейин бўш ҳаракат қилдик ва "Ювентус"нинг ўзига келиб олишига имкон бердик.
Умуман олганда жамоа яхши ўйнади. Харкатеримизни кучайтиришимиз керак, аммо ўн киши бўлиб қолганимизда ҳам яхши ўйнадик.
Мағлубиятлар бўлиб туради худди "Ювентус" Неаполда мағлуб бўлиши сингари. Кўп жабҳаларда кучайишимиз керак, ишонаманки, "Наполи" охиригача рақобатбардош жамоа бўлади.
"Ювентус" ишқибозларининг қўшиғи - одатий ҳол. Мен ўзимни 2003 йилдаги ЕЧЛда ғалаба билан овутаман, - дейди Аллегри (ўшанда Анчелоттининг "Милан"и финалда "Ювентус"ни мағлуб этган).
Анчелотти 1999 йилда 2001 йилгача "Ювентус"ни бошқарган ва икки марта мавсум охирида чемпионликни бой берган.
"Ювентус" ишқибозлари унинг "Рома" ва "Милан"ни бошқаргани учун ёқтирмайдилар.