Ла Лиганинг 7-туридан ўрин олган “Уэска” – “Жирона” учрашуви дуранг билан якунланди.
Учрашувнинг 37-дақиқасида Стуани пенальтидан ҳисобни очган бўлса, иккинчи бўлимнинг 72-дақиқасида мезбонлар футболчиси пенальтидан мувозанатни тенглаштирди. Ўйинда “Жирона” кўплаб ҳужумлар қилди. Бироқ ҳисоб ўзгармай қолди.
Уэска – Жирона 1:1
“Эль Алькорас”
Гол: 0:1 – 37, пенальти Стуани, 1:1 – 72, пенальти Мелеро.
Уэска: Йованович, Пулидо, Акапо (Эчейта, 22), Мирамон (Феррейро, 55), Рубен Семеду, Мелеро, Мусто (Гомес, 59), Алекс Гальяр, Агилера Нуньес, Авила, Эрнандес.
Жирона: – Буну, Хуанпе, Эспиноса, Муньеса, Адай, Дуглас Луис, Понс (Лосано, 77), Порту, Алеиш Гарсия (Гранель, 64), Гарсия (Алькала, 46), Стуани.
Огоҳлантиришлар: Авила (28), Агилера Нуньес (34), Стуани (39), Мусто (45), Эспиноса (70), Феррейро (87).