Англиянинг “Манчестер Сити” клуби ярим ҳимоячиси Кевин де Брюйне жароҳатидан тикланмоқда.
Бельгиялик футболчи умумий гуруҳ машғулотларига қайтди. Эслатиб ўтамиз, футболчи август ойи ўрталарида тиззасидан жароҳат олган эди. Футболчи 3 ой давомида тикланиб олиши маълум қилинганди.
Малумотлар кўра, Де Брюйне 11-ноябрь “Манчестер Юнайтед”га қарши учрашувда майдонга қайтиши мумкин.