Кириш Регистрация
18/05 00:15 Барселона 3-1 Бетис
19/05 00:00 Арсенал 1-0 Бёрнли
19/05 23:30 Борнмут - Манчестер Сити
20/05 00:15 Челси - Тоттенхэм

Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академиялари билан танишув. Тошкент вилояти

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 2 июндаги “Спорт турлари бўйича ихтисослаштирилган давлат мактаб интернатлари фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида”ги 410-сонли Қарори ҳамда, Ўзбекистон футбол ассоциациясининг 2018 йил 3 августдаги “Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларига қабул қилиш бўйича” 128-и/ч сонли буйруғининг ижросини таъминлаш мақсадида республикамизнинг барча ҳудудлари бўйлаб академияларга қабул жараёни бўлиб ўтгани ҳамда расмий саҳифамиз орқали республикадаги ҳар бир академия ҳақида маълумот бериб ўтишимиз ҳақида хабар берган эдик.

Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларига болалар 11 ёшдан бошлаб қабул қилинади. Имтиҳонлар 4 йўналиш бўйича топширилади.

- ўйин амалиёти;
- жисмоний сифатлар;
- техник сифатлар;
- тезкор фикрлаш.

Юқоридаги имтиҳонлардан муваффақиятли ўтган болалар ўқув даргоҳига қабул қилинади ва уларнинг ота-оналари билан шартнома тузилади.

Республиканинг 12 вилояти ҳамда Қорақалпоғистон болалар ва ўсмирлар футбол академиясига имтиҳонлар 4 августдан 22 август кунига қадар давом этди. 2001-2007 йиллар оралиғида туғилган, футболга ихлосманд болалар ва ўсмирлар 2 босқичдан иборат имтиҳонларни топширдилар. Ҳар бир йил бўйича имтиҳонларни энг муваффақиятли топширган футболчилар академияларга қабул қилинди. Ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларига қабул қилинган болалар ноябрь ойида пойтаҳтда ташкил этилган мусобақада вилоят терма жамоаси сафида иштирок этадилар ҳамда, улардан энг иқтидорлилари Республика болалар ва ўсмирлар футбол академиясида ўқишини давом эттириш имкониятига эга бўлади.

Бугун Тошкент болалар ва ўсмирлар футбол академияси ҳақида маълумот олишингиз мумкин.
 
- Тошкент болалар ва ўсмирлар футбол академиясига ҳар бир ёш тоифасидан 22 нафардан умумий 154 нафар ўқувчи қабул қилинди;
 
- Академияда ўқиш жараёни 2018 йилнинг 5 сентябрь кунидан бошланди;
 
- ҳар 3 ойда академия резерви учун кириш имтиҳонларидан ўта олмаган ёки умуман имтиҳонда қатнашмаган болалар учун қайта имтиҳонлар ўтказилади;
 
- ҳар 6 ойда Республика академиясига ўқишга ўтган ёки академияда фанларни ўзлаштира олмай имтиҳондан йиқилганларни ўрнини тўлдириш учун учун қайтадан академия резервидан спортчилар саралаб олинади;
 
- Академия директори: Ахматгалеев Фльберт Фанавеевич;
 
- Академия манзили: Тошкент вилояти, Янгийўл тумани, Халқобод, Ватан маҳалласи;
 
- Маълумот учун телефон: +998909595873

Манба: ufa.uz
Киритилди: 09:59, 02.10.2018.
Ўқилди: 5307 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рэшфорднинг «Камп Ноу» билан хайрлашуви барбод бўлди: «Барселона» ҳужумчисининг майдонга тушмагани сабаби маълум [6891]

«Арсенал» АПЛ ва Чемпионлар Лигасидаги ғалабалар учун «Челси»га миллионлаб фунт тўлаб бериши мумкин [6457]

Моуриньо «Реал»га қайтса, ким унинг ёрдамчиси бўлади? Жозе уч нафар номзоддан бирини танлаши керак [4076]

Винисиус «Реал» афсонасининг кетишига муносабат билдирди [2504]

Миллиардер Энрике «Реал» президентлиги учун курашда Флорентино Пересга рақиблик қилади [2435]

Испаниянинг Солиқ хизмати «Негрейра иши» бўйича коррупция ҳақидаги иш юзасидан якуний хулосаларини эълон қилди [2098]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2050]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [1964]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [1883]

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [1814]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик