«Ювентус» бош мураббийи Массимилиано Аллегрининг фикрича дисквалификация Криштиану Роналдунинг фойдасига ишлайди.
«Криштиану «Ювентус»га ўтганидан бери у ҳар бир ўйинда иштирок этиб келаётган эди. Мажбурий дам унинг фойдасига ишлайди. Яхшиямки, у «Манчестер Юнайтед»га қарши ўйинда майдонга туша олади», – деди Аллегри.
Чемпионлар лигасининг 2-туридан ўрин олган «Ювентус» – «Янг Бойз» ўйини бугун, 2 октябрь куни Тошкент вақти билан 21:55да бошланади.