ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 2-турида "Ювентус" - "Янг Бойз" учрашувига россиялик ҳакам Сергей Карсёв тайинланди.
Унга Игор Демешко ва Алексей Лунев ёрдам берадилар. Дарвоза ортидаги ҳакамлар - Сергей Иванов ва Владимир Москалёв. Захира ҳаками Антон Аверьянов.
Учрашув 21:55да бошланади (Тошкент вақти билан).
Учрашувда туринликлар ҳуумчиси Криштинау Роналду биринчи турда олган қизил карточкаси туфайли қатнаша олмайди.