"Тоттенҳэм" клуби ЕЧЛ гуруҳ босқичининг 2-турида "Барселона"га қарши учрашув олдидан муаммоларга дуч келди.
Жамоанинг бирйўла 5 футболчи турли даражаларда жароҳат олишган. Улар яримҳимоячилар Деле Алли (сон жароҳати), Кристиан Эриксен (қорин оғриғи) ва Муса Дембеле (сон жароҳати), шунингдек, ҳимоячилар Ян Вертонген (сон жароҳати) ва Серж Орье (сон жароҳати).
Бешовлон ҳалқаро ўйинлар учун танаффудан олдин сафга қайта олмайдилар. Шу сабабли улар 6 октябрь куни АПЛнинг 8-турида "Кардифф"га қарши ўйинда ҳам иштирок этолмайдилар.
"Тоттенҳэм" – "Барселона" учраўшуви эртага, 3 октябрь куни Лондонда бўлиб ўтади.