Кириш Регистрация

Ўзбекистонлик болалар «Реал» академисияда набатдаги машғулотларда қатнашди

Баҳо:
+ | -
"Реал Мадрид" клуби академияси ва ЎФА ўртасида тузилган келишувга асосан мадридлик мутахассислар томонидан танлаб олинган 22 нафар бола Real Madrid Foundation Clinic дастури бўйича мастер классларда иштирок этиб, тажрибаларини ошириш мақсадида Испаниянинг Мадрид шаҳрига жўнаб кетгани ҳақида хабар берган эдик.   Испанияга ташрифнинг тўртинчи кунида ўзбекистонлик ёш футболчилар “Реал” клуби академисининг майдонида машғулотларда иштирок этдилар. Эрталабки машғулотларда техник-тактик схемаларга эътибор қаратилди. Ҳимоядан хужумга ўтиш услублари ҳамда тўп олдирилганда тезлик билан ҳимояга қайтиш схемалари устида иш олиб борилди.    Эрталабки машғулотлар ниҳоясига етгач, болалар тушликка таклиф қилинди. Тушликдан сўнг уларга озгина дам берилиб, кечки машғулотлар бошланди. Машғулотлар ниҳоясига етгач, ўзбекистонлик болалар ҳамда уларнинг мураббийлари ўзларини қизиқтирган саволлар билан “Реал” академияси мураббийларига мурожаат қилдилар. Улар футбол, машғулотлар ҳамда ўқитиш тизимларига оид барча саволларга батафсил жавоб бериб ўтдилар.


 




Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 08:09, 05.10.2018.
Ўқилди: 2721 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Роналду тузоққа тушди, барчаси олдиндан режалаштирилган» — Жозе Португалия терма жамоасидаги можаро ҳақида [6056]

Ибраҳимович Ла Лиганинг энг яхши футболчисини айтди: Рафинья ТОП-3'да эмас [3459]

Португалия футбол федерацияси президенти Роналду ва Жезуш ўртасидаги зиддият фонида баёнот берди [3065]

Жезуш Роналдунинг Португалия терма жамоасидаги келажаги ҳақида гапирди [2724]

Холанд келажакда бу икки клубдан бошқа жамоаларнинг таклифларини кўриб чиқмайди [2154]

ОФК Миллатлар лигасини йўлга қўймоқчи — турнир ЖЧ ва Осиё кубоги саралашига боғланади [2131]

Фред: "Роналдуга қарши гапириб бўлмайди, ҳаммаси унинг қоидалари бўйича бўлиши керак" [2047]

Оғир мағлубиятдан сўнг Гаттузонинг ўзига келиши қийин бўлган [1938]

Миллатлар лигаси. Португалия терма жамоаси Роналдусиз ва камчиликда Норвегияни мағлуб этди [1935]

Лионель Месси хайрлашув ўйини олдидан Аргентина терма жамоаси қароргоҳига етиб келди [1671]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик