Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Обид Жўрабоев: «Истиқлол»нинг мақсади Суперлига»

Баҳо:
+ | -

Фарғонанинг “Истиқлол” клуби футболчиси Обид Жўрабоев Про-лига 28-туридан ўрин олган “Шўртан”га (0:1) қарши кечган учрашувдан сўнг ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди.

“Бугунги ўйинни собиқ жамоам “Шўртан”га қарши ўтказдик. Мен бу жамоа сафида 4-йил тўп сурганман. Ҳозирда “Истиқлол” жамоасида ўйнаётганимдан хурсандман.

Тўғрисини айтсам, бугунги ўйин осон бўлмади. Биринчи бўлимда устунлик биз томонда бўлди. Кўплаб вазиятлар яратдик. Иккинчи бўлимда эса мезбонлар яхши ҳаракат қилишди.

Узоқ йўл босиб келганимизгами иккинчи бўлимда сустроқ ҳаракат қилдик. Бу учрашувда омад биз томонга кулиб боқди.

Бизда аҳил жамоа йиғилган. “Истиқлол” нафақат бу ўйинда барча учрашувларда ғалаба қозонишни истайди. Бизнинг ягона мақсадимиз Суперлигага чиқиш”, дейди тажрибали ҳимоячи.

Маълумот учун, мазкур ғалабадан сўнг “Истиқлол” жамоаси Про-лига турнир жадвалида 45 очко билан 3-ўринда бормоқда.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 20:58, 05.10.2018.
Ўқилди: 2113 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.