Кириш Регистрация

2030 йилги Осиё ўйинлари Ўзбекистонда ўтказилади! Келишув деярли якунланди

Баҳо:
+ | -

Аввалроқ Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов Аргентинада ўсмирлар ўртасидаги III ёзги Олимпия ўйинлари мусобақаси олдидан бир қатор муҳим шахслар билан учрашгани ҳақида хабар берган эдик.

МОҚ Бош котиби «Olympism in action» («Олимпизм ҳаракатда») форумида Осиё Олимпия Кенгаши ва Миллий олимпия қўмиталари ассоциацияси президенти Шайх Аҳмад ал Фаҳад ал Сабах билан учрашув ўтказди.

МОҚ Матбуот хизматининг маълум қилишича, томонлар учрашувда 2030 йилги Осиё ўйинларини Ўзбекистонда ўтказиш масаласини муҳокама қилган. Ал Сабах яқин вақтлар ичида Ўзбекистонга келади ва бу мавзу бўйича алоҳида учрашув ташкил қилади.

Шунингдек, Жасур Матчанов Халқаро Олимпия қўмитаси Президенти Томас Бах билан ҳам учрашиб, Ўзбекистоннинг ХОҚ форумларига, нуфузли тадбирларига мезбонлик қилиш имкониятлари ҳам кўриб чиқиш масаласини муҳокама қилган.

Эслатиб ўтамиз, 2018 йилги Осиё ўйинлари Индонезия мамлакатида ўтказилди. Унда Ўзбекистон спорт делегацияси нуфузли 5-ўринни эгаллади ва тарихида биринчи марта шундай юқори натижани қайд этди.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:53, 05.10.2018.
Ўқилди: 7075 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [5779]

Хаби Алонсога Англиянинг кутилмаган жамоаси даъвогарлик қилмоқда. Музокаралар аллақачон бошланган [4155]

"Ливерпуль" Салоҳ ўрнига 95 миллион евролик юлдузни олиб келмоқчи [3747]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [3436]

"Барселона" мухлисларини қувонтирадиган хабар эълон қилди [3406]

Zo'r TV телеканали 14-февраль куни «Манчестер Сити» ва «Реал» иштирокидаги ўйинлардан жонли трансляциялар бор [3069]

Гвардиола "Реал" ярим ҳимоячисининг "Манчестер Сити"га трансферини маъқуллади [3052]

"Барселона" "Челси"даги тарбияланувчисини қайтармоқчи [2626]

Элдор Шомуродов айни вақтда Европанинг энг кучли ҳужумчилар рейтингида ТОП 10 ликка кирди [2528]

Тухель Беллингем бўйича кутилмаган қарорга келиши мумкин [1958]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.