Адриен Рабьо ПСЖнинг янги шартнома борасидаги таклифига яна бир бор рад жавобини қайтарди.
Парижликлар раҳбарияти франциялик футболчига йиллига 9 млн евро таклиф қилди. Лекин, 23 ёшли футболчи 10 млн евро таълаб қилмоқда.
Рабьонинг ПСЖ билан амалдаги шартномаси жорий мавсум тугагач якунланади. Унинг хизматига “Ювентус” ва “Милан” клублари қизиқмоқда.