Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Ўсмирлар Олимпия ўйинлари рақамлар ва фактларда

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Ҳар бир Олимпиада бу янги тарих, янги рақамлар ва янги фактлар демакдир. Бугун III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари ҳақидаги қизиқарли маълумотларни эътиборингизга ҳавола этамиз.

-Ушбу Олимпия ўйинлари давомида илк маротаба Халқаро олимпия қўмитаси томонидан халқаро форум ташкил қилинди.

-Мусобақаларда 206 мамлакатдан 3926 нафар спортчи иштирок этади.

-32 спорт турида медаллар ўйналади.

-Илк маротаба ўсмирлар Олимпиадасида ўғил болалар ва қизлар сонида мутаносиблик юзага келган (1963 нафардан).

-Ўйинлар дастурига брейк-данс, каратэ, чўққига чиқиш, роликли спорт, соҳил гандболи ва футзал илк маротаба киритилди.

Ўзбекистон спорт делегацияси ҳақида

-Мусобақада Ўзбекистон шарафини 37 нафар спортчи ҳимоя қилмоқда. Қайд этиш лозимки, бу мамлакатимиз учун ўсмирлар Олимпиадасидаги рекорд ҳисобланади. 2010 йили Сингапурда спортчиларимиз 21 та лицензияга эга чиққан бўлсалар, 2014 йилги Нанкин Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини 28 нафар спортчи ҳимоя қилган.

-Спортчиларимиз 16 спорт турида баҳсларда иштирок этишади

-Ўзбекистон терма жамоасининг энг ёш спортчиси Индира Ўлмасова (спорт гимнастикаси) ҳисобланади. Айни пайтда у 14 ёшда.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 10:27, 06.10.2018.
Ўқилди: 2956 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.