“Ньюкасл” бош мураббийи “Манчестер Юнайтед”га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
“Мағлубиятни қабул қилиш қийин, чунки биз ғалабага лойиқ ўйин кўрсатган эдик. 2:0 бўлаётган вақтда 3-голни урушимиз ҳам мумкин эди. Кучли рақибга қарши ўйинда назоратни қўлга олгандик.
Биринчи голдан кейин, бизда муаммолар кузатила бошланди. “МЮ”да захирадан майдонга тушиб, жамоани кучайтирадиган футболчилари кўп. Уларга қаршилик кўрсатишда эса ожизлик қилдик.
Кўп ўйинларда тартибли ўйнаяпмиз, вазиятлар яратяпмиз, лекин натижа йўқ. Мағлубиятдан фожиа ясамасдан шундай рухда давом этамиз, ана шунда ғалаба ўзи келади”, – дейди Бенитес.