Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Ўсмирлар Олимпиадаси совриндори МОҚнинг эсдалик совғаси билан тақдирланди

Баҳо:
+ | -
Бўлим: СПОРТ

Хабар бериб ўтганимиздек, Аргентинада бўлиб ўтаётган ўсмирлар Олимпия ўйинларининг илк кунида таэквондочимиз Улуғбек Рашитов кумуш медаль соҳибига айланди. Унинг медали Ўзбекистон терма жамоаси учун Буэнос-Айресдаги мусобақада дастлабкиси бўлди.

Тақдирлаш маросимидан сўнг Олимпия шаҳарчасида ўзига хос кичик йиғилиш ташкил қилинди. Миллий олимпия қўмитаси вакиллари ғолиб спортчи ва унинг мураббийини табриклашди.

Ушбу тадбирда Миллий олимпия қўмитаси Бош котиби Жасур Матчанов ҳам иштирок этди.

«Олтин медаль учун бироз омад етишмади. Аммо мусобақанинг биринчи кунидаёқ медаль қўлга кирита олганимиздан хурсандмиз. Умид қиламизки, бундан кейин медалларимиз сони янада кўпаяди ва юқори натижалар билан Ўзбекистон халқини хурсанд қиламиз», – деди Бош котиб.

Шундан сўнг Жасур Матчанов анъанага кўра спортчимизга Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси логотипи туширилган махсус эксклюзив соатни эсдалик совғаси сифатида тақдим этди.

Сўнгра ишчи гуруҳ йиғилиши бўлиб ўтди ва унда ташкилий масалалар, олдинда кутилаётган мусобақалар, бажариладиган топшириқлар муҳокама қилинди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 10:39, 08.10.2018.
Ўқилди: 1993 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.