Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

Ермагамбетованинг мураббийи: «Нилуфарга ишонгандим»

Баҳо:
+ | -

Ўсмирлар Олимпия ўйинларининг дзюдо бўйича баҳсларида бронза медалини қўлга киритган Нилуфар Ермагамбетованинг мураббийи Улуғбек Азизов ҳам спортчининг иштироки борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

Мусобақага албатта жиддий тайёргарлик кўргандик. Техник ва тактик йўналишда ҳам иш олиб бордик. Нилуфар ярим финалда Мўғулистон терма жамоаси вакиласига мағлуб бўлди ва финалга чиқа олмади. Тўғрисини айтсам, у мазкур баҳсда ғалаба қозонишига 80 фоиз ишонгандим. Чунки, улар аввал ҳам тўқнаш келишган.

Афсуски, Нилуфар босимни енгиб ўта олмади. Олимпия ўйинлари умуман бошқа савиядаги мусобақа ҳисобланади. Бу ерда кўплаб мамлакатлардан спортчилар иштирок этишади. Ва албатта ҳар бир спортчи олтин медални қўлга киритишни орзу қилади. Бироқ, кучли учликка кириш ҳам ажойиб натижа. Биз навбатдаги мусобақаларда юртимиз байроғини янада кўкларга кўтармоқчимиз. Фурсатдан фойдаланиб, қўллаб-қувватлаганликлари учун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон дзюдо федерациясига миннатдорчилик билдираман”, – деди Улуғбек Азизов.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 13:33, 10.10.2018.
Ўқилди: 2775 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.