Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона 3-0 Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер 1-1 Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд 0-1 Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли 0-0 Борнмут
14/03 20:15 Атлетико 1-0 Хетафе
14/03 22:00 Наполи 2-1 Лечче
14/03 22:30 Челси 0-1 Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал 2-0 Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо 1-0 Валенсия
15/03 00:45 Удинезе 0-1 Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм 1-1 Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид 4-1 Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта
16/03 00:45 Лацио - Милан
16/03 01:00 Реал Сосьедад - Осасуна

Ўзбекистон Параосиё ўйинларини 77та медаль билан якунлади!

Баҳо:
+ | -

Индонезия пойтахти Жакарта шаҳрида III Параосиё ўйинлари Ўзбекистон спорт делегацияси учун ниҳоясига етди.

12 октябрь якунларига кўра ҳамюртларимиз томонидан 77 та медаль қўлга киритилди. Уларнинг 35таси олтин, 24таси кумуш ва 18та бронза медалларидир. Медаллар сифати бўйича умумжамоа ҳисобида бешинчи ўринни эгаллаб турибмиз.

Қайд этиш лозимки, мусобақа давомида бир қатор йўналишлар бўйича Ўзбекистон ўз чемпионларини Осиёга кўз-кўз қилди. Олиб борилган селекция ишлари самараси ўлароқ, мазкур Параосиё ўйинларида янги номлар, янги чемпионлар кашф этилди. Ҳусусан, енгил атлетиканинг бир қатор йўналишлари, жумладан, баландликка сакраш (эркаклар, оёқ ампутацияси) бўйича Темур Гиязов, узунликка сакраш (аёллар, қўл ампутацияси) бўйича Камола Абдуллаева, найза улоқтириш (аёллар, қўл ампутацияси) Розия Эргашева, ядро улоқтириш (бўйи 140см дан паст бўлган спортчилар) баҳсларида Бобур Омоновларни бунга мисол қилиб келтиришимиз мумкин. Юқорида қайд этилган спортчиларимиз шу кунгача мазкур йўналишларда Хитой ва Япония мамлакатлари гегемониясига чек қўя олишди. Маълумот учун, терма жамоамиз спортчиларининг асосий қисми вилоятлардан, чекка-чекка қишлоқлардан саралаб олинган.

Баҳслар давомида Ҳусниддин Норбеков ўзи учун янги йўналиш ҳисобланган ядро улоқтиришда жаҳон рекордини ўрнатди. Бунгача рекорд 2008 йилги Паралимпия ўйинларида қайд этилганди.

Шунингдек, мазкур Параосиё ўйинларида ватандошларимиз учун ёқимли бўлган ҳолат кузатилди. Яъни, тўрт маротаба шоҳсупада фақат Ўзбекистон байроғи кўтарилди. Сузиш баҳсларида тўртта йўналишда фақат ўзбекистонлик спортчилар медалларга эга чиқишди.

Таққослаш учун, тўрт йил олдин Инчеонда бўлиб ўтган Параосиё ўйинларида ҳамюртларимиз 22та олтин, 5та кумуш ва 4та бронза, умумий ҳисобда эса 31та медаль қўлга киритгандилар. Бу сафар эса Параосиё ўйинларидаги рекордларимиз мутлоқ янгиланди ва Ўзбекистон учун энг яхшиси бўлиб тарихга кирди.

Эртага мусобақанинг сўнгги кунида бадминтон, велоспорт ва баскетбол бўйича беллашувлар ўтказилади. Спортнинг ушбу турларида ўзбекистонлик спортчилар иштирок этишмайди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 19:51, 12.10.2018.
Ўқилди: 10816 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.