“РБ Лейпциг” ва Германия терма жамоаси ҳужумчиси Тимо Вернер Дортмунднинг “Боруссия” клуби ярим ҳимоячиси Марио Гётце ҳақида фикр билдирди.
“Марио доим оёғига кучли зарбани қабул қилиб олади. Одамлар унинг аҳволи жойидами, нега у заҳирада ўтирибди дея савол беришади.У “Аугсбург”га қарши ўйинда яхши ўйнади. Марио футбол ўйнашни ёдидан чиқармаган, у ажойиб футболчи.
Унга бўлган эътибор пасаяди ва у тўғри йўлга қайтади деб умид қиламан. Германияда барча Гётцени қахрамон деб ҳисоблайди. Унинг голи бизга жаҳон чемпионлигини ҳадия қилди.Шунинг учун, мухлислар Гётцени Лионель Мессидан кучли бўлишини хоҳлашади”, - дейди Вернер.