Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Азамат Абдураимов: «Эйбар»га қарши ҳужумкор ўйин намойиш қиламиз»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси ҳамда Испания Ла лигасининг ҳамкорлик қилиш бўйича келишувга асосан Испания Примеросида иштирок этаётган “Эйбар” клубининг U-15 жамоаси юртимизга ўртоқлик ўйини ўтказиш учун ташриф буюргани ҳақида хабар берган эдик.  
 
Эртанги ўйин олдидан Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Азамат Абдураимов ва “Эйбар” U-15 жамоаси бош мураббийи Антхон Чарола Эскудеролар иштирокида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
 
Матбуот анжуманида Азамат Абдураимов ҳамда Антхон Чарола Эскудеро журналистларнинг саволларига жавоб беришар экан, ушбу ўйинни ташкил этгани учун Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Профессионал футбол лигасига миннатдорчилик билдиришди.
 
Азамат Абдураимов: – Йиғинга чақирилган айрим футболчиларда жароҳат борлиги сабабли эртага майдонга туша олмасликлари мумкин. Шунга қарамай, эртанги ўйинда биз ҳужумкор ўйин намойиш қиламиз. Марказий Осиё футбол ассоциацияси томонидан ташкил қилинган CAFA U-15 мусобақасидаги иштирокдан кейин эртанги ўйин жамоа футболчилари учун катта тажриба бўлиб хизмат қилади. Биз 5 та ёш тоифасидаги Ўзбекистон чемпионатини ҳам кузатиб, терма жамоага номзод футболчиларни танлаб олдик. Масалан, мусобақанинг энг яхши тўпурари Сардор Тожибоев сафимизга қўшилган. Саралаб олинган номзодлар ўсмирлар терма жамоасига ноябрь ойидаги йиғинларда қўшилишади. Декабрь ойида ҳам бизни Малайзияда “Super Max” халқаро мусобақаси кутиб турибди. Шу сабаб ноябрь ойида ҳам йиғин ташкил қилиб, футболчиларни синовдан ўтказишда давом этамиз.

Манба: pfl.uz
Киритилди: 17:03, 13.10.2018.
Ўқилди: 3575 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.