Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Ўртоқлик учрашуви. «Қўқон-1912» АГМК билан дуранг ўйнади

Баҳо:
+ | -

Тошкент шаҳрида йиғин ўтказаётган “Қўқон-1912” бугун АГМК клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. “Тўқимачи” стадионида бўлиб ўтган баҳсда 2:2 ҳисоби қайд этилди.

Учрашув олдидан ҳар икки жамоада йўқотишлар бор эди. Хусусан, “Қўқон-1912”нинг етакчилари – Ўткир Юсупов, Жавоҳир Сидиқов ва Ойбек Рустамовлар Ўзбекистон миллий ва олимпия терма жамоалари йиғинларида иштирок этишаётгани боис бугунги ўйинни ўтказиб юборди. Мерзляков машғулотларда кичик жароҳат олган.

АГМКда ҳам йўқотишлар бор эди. Дарвозабонлар Роман Абдулов миллий терма жамоа ва Низомиддин Зиёвутдинов олимпия терма жамоаси йигинида иштирок этмокда. Кичик жароҳат сабаб Ғулом-Ҳайдар Ғуломов, Владимир Бубанья, Йован Жокич ва Зафар Полвоновлар бу баҳсда иштирок этишмади.

Учрашувни қўқонликлар фаол тарзда бошлашди ва дастлабки дақиқаларда ҳисобни очишлари мумкин эди. Лекин бу ҳужум самарали якунланмади. 10-дақиқада АГМК пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлди. Бироқ, Милош Трифуновичнинг зарбасини дарвозабон қайтиришга муваффақ бўлди.

Шундан кейин ҳар икки жамоа ҳам кетма-кет хавфли вазиятларни вужулга келтиришди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида олмалиқликлар яна пенальти тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Бу сафар Музаффар Музаффаров нуқтадан адашмади ва ҳисобни очди. Орадан бир дақиқа ўтиб, ҳисоб тенглашди. Қувондиқ Рўзиев жавоб тўпини киритди ва жамоалар танаффусга чиқиб кетишди.

Иккинчи таймни ҳам қўқонликлар фаол бошлади. Бўлим боштда Бердиевнинг зарбасини дарвозабон аранг қайтарди. Кетма-кет ушюштириган ҳужумлар ёмғири 55-дақиқада ўз самарасини берди. Иқбол Маликжонов рақибнинг 2-3 нафар ўйинчисини алдаб ўтиб дарвозани аниқ нишонга олди.

63-дақиқада эса АГМК ҳисобни тенглаштирди. Азамат Исроилов гол муаллифи бўлди. 84-дақиқада жуда хавфли вазиятдан фойдалана олмадик. Муҳаммаданас Ҳасановнинг узоқдан йўллаган зарбаси бироз ноаниқ чиқди. Шу тариқа, ўртоқлик учрашувида дуранг натижаси қайд этилди.

Ўртоқлик учрашуви

«Қўқон-1912» - «АГМК»  - 2:2 (1:1)

Голлар: Қувондиқ Рўзиев, Иқбол Маликжонов. - Музаффар Музаффаров (пен), Азамат Исроилов.

“Қўқон-1912”: 71. Сарвар Каримов, 4 . Баҳодир Акрамов, 5. Ғиёс Комилов, 17. Қувондиқ Рўзиев, 19. Суҳроб Бердиев, 22. Мурод Холмуҳаммедов, 55. Дарко Говкович, 65. Марко Милич, 70. Жасур Ҳакимов, 79. Иқбол Маликжонов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.

Захира: 12. Муҳаммадали Собиров, 9. Носир Отақўзиев, 11. Фирдавс Асадов, 78. Беҳруз Саъдиллоев.

АГМК: Хуршид Ходжаев, Алишер Саматов, Жавлон Гусейнов, Владислав Касминин, Азамат Исроилов, Зохир Пиримов, Музаффаржон Музаффаров, Лутфулла Тўраев, Ойбек Қиличев, Шоҳназар Норбеков, Милош Трифунович.

Захирадагилар: Нодир Шабонов, Абдукаҳҳор Хожиакбаров, Жасур Ҳасанов, Жамшид Ҳасанов, Шаҳбоз Умаров, Абдумалик Абдуллаев, Камолиддин Мурзоев.

Манба: www.kokand1912.uz
Киритилди: 18:31, 13.10.2018.
Ўқилди: 2066 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.