“Манчестер Юнайтед” жамоа ҳимоячиси Люк Шоу билан янги шартнома имзолайди. Бу ҳақда The Times хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, футболчининг янги шартномаси 2023 йилгача мўлжалланган бўлади. Футболчининг маоши 6 миллион евродан 9,5 миллион еврога кўтарилади. Шунингдек, футболчи жамоадаги энг кўп маош олувчи ҳимоячига айланиб олади.
Эслатиб ўтамиз, жорий мавсум 23 ёшли Шоу манкунианликлар сафида 9 та ўйинда қатнашди ва 1 та гол урди.