Кириш Регистрация
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм 0-2 Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум 2-1 Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор 1-3 Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид
25/04 16:30 Фулхэм - Астон Вилла
25/04 17:00 Алавес - Мальорка
25/04 18:00 Парма - Пиза
25/04 19:00 Ливерпуль - Кристал Пэлас
25/04 19:00 Вест Хэм - Эвертон
25/04 19:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
25/04 19:15 Хетафе - Барселона
25/04 21:00 Болонья - Рома
25/04 21:30 Арсенал - Ньюкасл
25/04 21:30 Валенсия - Жирона
25/04 23:45 Верона - Лечче
26/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао

Бокс. Халаков олтин, яна икки боксчимиз бронза медали учун рингга кўтарилади

Баҳо:
+ | -1

Аргентинада III ёзги ўсмирлар Олимпия ўйинлари ниҳоясига етиб бормоқда. Ўзбекистонлик мухлислар учун албатта бокс бўйича баҳслар катта қизиқишга сабаб бўлмоқда. Бугун уч нафар боксчимиз ярим финалда ўз жангларини ўтказишди.

-69 кг вазн тоифасида мусобақада иштирок этган Жаҳонгир Раҳмонов аргентиналик Агустин Аррегига қарши жанг қилди ва имкониятни бой бериб қўйди — 2:3 (29-28, 29-28, 28-29, 28-29, 27-30). Ҳамюртимиз дастлабки саралаш баҳсида ҳам ушбу мезбон боксчи шундай ҳисобда имкониятни бой берганди.

-81 кг вазнли Тимур Мержанов россиялик Руслан Колесниковга мағлуб бўлди — 0:5 (28-29, 28-29, 28-29, 27-30, 28-29).

-56 кг вазн тоифасида юртимиз шарафини ҳимоя қилган Абдумалик Халаковнинг аргентиналик боксчи Мирко Куэльога қарши жанги эса кечанинг энг шиддатли тўқнашувларидан бири бўлди. Аренага йиғилганларнинг асосий қисми албатта бу жангда мезбон боксчига мухлислик қилишди, жанг давомида қўллаб-қувватлашди. Шунга яраша Куэльо ҳам жангни ажойиб ўтказди. Аммо, баҳс давомида кўпроқ устунликка эришган Абдумалик якунда ғалаба қозонди ва финал йўлланмасига эга бўлди. 5:0 (30-27, 30-27, 30-27, 30-27, 30-27).

Энди икки нафар боксчимиз бронза медали учун жанг қилса, бири олтин медаль учун рингга кўтарилади.

Бокс
17 октябрь:
Бронза медали учун:
-69 кг: Жаҳонгир Раҳмонов – Нижат Ҳасанов (Озарбайжон) (22:00).

18 октябрь:
Олтин медаль учун:
-56 кг: Абдумалик Халаков – Максим Калиничев (Украина) (21:30).

Бронза медали учун:
-81 кг: Тимур Мержанов – Юсуф Али Карар (Миср) (22:45).

Изоҳ: Соатлар Тошкент вақти билан кўрсатилган.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 11:11, 17.10.2018.
Ўқилди: 2642 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик