Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

Пол Инс: «Мураббий алмаштиравериш «МЮ»га ярашмайди»

Баҳо:
+ | -
Бўлим: ЕВРОПА

Сўнгги пайтларда «Манчестер Юнайтед» ва Жозе Моуриньонинг ҳамкорлиги якунланиши мумкинлиги ҳақида хабарлар кўпайди.

«МЮ»нинг собиқ футболчиси Пол Инс португалиялик мутахассис билан боғлиқ гап-сўзларга тўхталаркан, унинг жамоада қолишидан умидвор эканлигини яширмади.

- Жозе Моуриньонинг бугунги аҳволи ҳақида нима дея оласиз?

- Ҳар доим натижалар кўп нарсани ўзгартириши мумкинлигини таъкидлаганман. Кўпчиликнинг фикрича, футболчилар Моуриньо қўл остида ўйнашни хоҳлашмаётган, курашишга иштиёқ йўқолгандек эди. Аммо «Ньюкасл»га қарши баҳс вазият мутлақо бошқача эканини кўрсатди.

- Айнан шу ғалаба Жозенинг қолишига умид бағишлаши мумкинми?

- Албатта, ахир ўша учрашувнинг иккинчи бўлимидаги воқеалардан кейин аксарият мухлис ва мутахассисларнинг фикрлари ўзгарди.

- Ушбу «камбэк»дан сўнг мавжуд муаммоларни унутсак бўлаверадими?

- Қисман шундай, аммо Моу-   риньонинг истеъфоси ҳақидаги хабарлардан кейин «МЮ» ғалаба қозониши муҳим эди.

- Келгусидаги учрашувларда биз барқарор «Манчестер Юнайтед»ни кўрармиканмиз?

- «Ньюкасл» билан бўлган ўйин жамоа учун ҳал қилувчи аҳамият касб этишини хоҳлайман. Бу билан эндиликда «МЮ» бош соврин учун «Манчестер Сити» ва «Ливерпул»га қарши курашади, дейиш фикридан йироқман. Аммо сўнгги турда эришилган муваффақият охирги пайтда рўй берган воқеалардан сўнг футболчиларга бироз тин олиш имконини тақдим этади.

- Сизнингча, Моуриньо ҳозирги услубини сақлаб қолиши маъқулми ёки тактик ўзгаришлар қилиш вақти келдимикан?

- Футболчилар ўзгаришган. Авваллари сэр Алекс Фергюсон мен, Рой Кин ёки Марк Хьюзни исталган пайтда захирага «михлаб» қўйиши мумкин эди. Биз мураббийнинг ҳар бир сўзини инобатга олардик. Ҳозир эса ўйинчилар билан мулойим муносабатда бўлиш даркор. Натижага эришиш учун уларни руҳлантириш ва мақтовларга кўмиш талаб этилади.

- Моуриньонинг «МЮ»да қолишига ишонасизми?

- Шунга умид қиляпман. Чунки сэр Алекс Фергюсон узоқ йиллар «Манчестер Юнайтед»да фаолият юритган. Демак, ҳар икки йилда мураббий алмаштиравериш бу жамоага ярашмайди.

- Бунинг учун Жозедан нима талаб этилади?

- Ўтган йиллар давомида қўллаган услубини ўзгартириши тарафдориман, зеро замонавий футбол анча илгарилаб кетган. Имкон қадар ҳужумкорликка урғу берса, мақсадга мувофиқ бўларди.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 17:12, 17.10.2018.
Ўқилди: 2557 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.