Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Суперлигада ким ўйнайди, нечта клуб ўйнайди, Про-Лига нима бўлади?

Баҳо:
+ | -

Суперлигада ким ўйнайди, нечта клуб ўйнайди, Про-Лига нима бўлади? Бу борада ҳар биримизнинг ўз фикримиз, ўз ҳақиқатимиз бор. Ва улар албатта бир-биридан фарқ қилади.

Суперлигада жамоалар сонининг 12 тагача қисқартирилганига сабаб фақатгина Суперлигани одамбашара қилиш эмас, балки Про-Лигани ҳам кучайтириш бўлган. Битта ҳақиқат бор, агар Про-Лигада соғлом рақобат бўлмас экан, Суперлига олдинга қадам ташламайди, дея ёзади ЎзПФЛ директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев.

Тез кунларда клублар учун профессионаллик мақомини берувчи йўриқнома ишлаб чиқилади. Бу футбол жамоалари учун ойна вазифасини бажариб бериши керак. Яъни, ҳар қандай клуб унга қараш орқали ўзининг қандай эканини кўриб олсин ва тушунсинки, у қайси лиганинг жамоаси. Кимда камчилик бўлса, шу йўриқнома асосида ишласин ва ўз орзуси учун курашсин.

ПФЛ йўриқномани ўз қаричлари билан ўлчамайди, албатта. Бунда ОФК талаблари ўз ифодасини топади, шартномалар масаласи ФИФА талаблари асосида бўлади. Профессионал клуб мақомини олган клублар солиқлар масаласида имтиёзларни қўлга киритади. Бунда Суперлига учун, Про-Лига учун, 2-лига учун алоҳида меъёрлар бўлади.

Шунингдек, профессионал футзал клуб, профессионал аёллар клуби, профессионал болалар клуби деган тушунчалар бўлади. Айтайлик, “Ардус” деган жамоа фақат футзалга ихтисослашган, у ПФЛ талаблари бўйича фаолият олиб боради ва унинг мусобақаларида бемалол қатнашади.

Кимгадир катталар футболи умуман қизиқ эмас, футбол мактаби бўлишини истайди. Марҳамат! 

Ҳозирча айрим клубларнинг ойнага қарашини қуйидаги расм тўла ифодалаб берса керак. Шунчаки ўзимизни алдамаслигимиз керак.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 15:49, 18.10.2018.
Ўқилди: 8515 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.