“Сўғдиёна” – “Қўқон-1912” учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов қуйидагича фикр билдирди:
"Бугунги мағлубиятдан сўнг анча қийин вазиятга тушиб қолдик. Энди шу қийин вазиятдан қандай чиқиб кетиш ҳақида яхшилаб бош қотиришимиз лозим. Ҳамиша мағлубиятда мураббий айбдор бўлган. Мен ҳам мағлубиятдаги айбни ўз зиммамга оламан. Йигитлар қўлдан келганча ҳаракат қилишди. Лекин тўп дарвозага киришни истамаса ҳам қийин экан. Энди олдиндаги учрашувларда яхши натижалар қайд этиб, қийин вазиятдан чиқиб кетишга уринамиз. Рақибни ғалаба билан табриклайман", - деди мутахассис.