Кириш Регистрация

Сергей Лушчан: «Насаф» бугун биздан ҳар томонлама устун бўлди»

Баҳо:
+ | -

Насаф” – “Сўғдиёна” (3:0) учрашуви якунлангач жамоалар мураббийлари ўйин ҳақидаги фиклари билан ўртоқлашди. Дастлаб “Сўғдиёна” жамоаси устози Сергей Иванович ўз фикрларини билдирди.

“Аввалом бор “Насаф” жамоасини ғалаба билан табриклайман. Бугун рақибимиз жуда мазмунли сифатли ўйин намойиш этди. Шахсан мен мамлакатимизда шундай жамоа борлигидан мамнунман. Бугун “Насаф” биздан ҳар томонлама устун бўлди.

Жамоамиз ўйини ҳақида айтадиган бўлсам, ўйинда яратилган вазиятларни голга айлантирган тақдиримизда ҳам ўйин натижасини ўз фойдамизга ўзгартириш қийин эди. Ўйинимиз бугун кўнгилдагидек чиқмади. Албатта бундай жамоага қарши ўйнаш қийин.

Бу йил биз учинчи марта “Насаф” билан баҳс юритдик. Менга қолса, бундай жамоа билан кўпроқ баҳслашган бўлардик. Чунки бундай рақибга қарши тўп суриш,  кўп нарсани беради.

“Насаф” клубининг ажойиб футбол мактаби бор, бу мактабда узлуксиз талантлар етишиб чиқаяпти. Тўғри, жамоа баъзан муваффақиятсизликка учрайди. Менимча бу вақтинчалик, “Насаф”нинг пойдевори жуда кучли, улғаётган ёшлар бари-бир келажакда ўзларини кўрсатишади. Бу футболчилар узоққа боришлари мумкин.

Умуман олганда, мамлакатимиздаги “Насаф”дек клубга эътиборни кучайтириш керак. Чунки бу клубда футбол учун ҳаммаси бор”, дейди Лушчан

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 22:29, 23.10.2018.
Ўқилди: 1701 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6420]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5278]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3572]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2660]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2253]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2193]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2163]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2159]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2098]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2026]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.