Кириш Регистрация
01/08 19:30 Андижон - Пахтакор
01/08 20:30 Бухоро - Локомотив
02/08 19:30 Навбаҳор - Хоразм
02/08 20:00 Машъал - Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум - Бунёдкор

Рўзиқул Бердиев: «Йигитларимизга кўрсатаётган ўйинлари учун раҳмат айтаман»

Баҳо:
+ | -

Учрашувдан сўнг жамоамиз устози Рўзиқул Бердиев ҳам ўйин ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.

“Аввалом йигитларимизга бугунги ўйинлари учун раҳмат айтмоқчиман. Футболчиларимиз кўрсатмаларимизни яхши бажаришди. Бугун майдонга тушган футболчиларимиз эркин ҳаракат қилишди. Борган сари ўзларига бўлган ишонч ҳам ортмоқда.

Аслида мақсадимиз ҳам шу. Яъни футболчиларимизни  руҳий ва тактик жиҳатдан маҳоратини ошириш. Мақсадимизга,  менимча аста секин эришаяпмиз. Бунга кейинги ўйинларимиз ва қўлга киритаётган натижаларимиз мисол бўла олади.

Қувонарли томони бугунги учрашувда биз рақибимизга ҳар томонлама устунлик қилдик. Ўйлайманки, бугунги ғалабамиз билан азиз мухлисларимизни хурсанд қилдик. Асосий мақсадимиз клубимиз мухлисларини ўз ўйинларимиз ва ғалабаларимиз билан қувонтириш.

Албатта, тўхташга ҳеч қандай ҳаққимиз йўқ. Биз навбатдаги ўйинларга ҳам қаттиқ тайёргарлик кўриб, бугунгидек кўтаринки руҳда ўтказмоқчимиз. Ғалабаларимиз мухлисларимиз учун.

Барча-барча мухлисларимизни бугунги ғалабамиз билан самимий табриклайман”, дейди Бердиев.

Манба: www.fcnasaf.uz
Киритилди: 22:35, 23.10.2018.
Ўқилди: 2142 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Арсенал» Винисиус билан шахсий шартнома бўйича келишувга эришди [2766]

Bild: «РБ Лейпциг» «Реал»нинг Диоманде бўйича 2 та таклифини рад этди [2465]

Арбелоа "Фулхэм"га "Реал" футболчисини олиб келмоқчи [2436]

"Реал" ҳимоячиси вояга етмаган билан жинсий алоқа видеосини тарқатиш айблови билан судда пайдо бўлади [2351]

Журналист «Реал» ва Винисиус ўртасидаги музокаралар ҳамда келишмовчилик сабабини ошкор қилди [2328]

«Барселона» Бельгиянинг иккинчи лигасидан қанот ҳужумчисини сафига қўшиб олди [2224]

Ўртоқлик учрашуви. "Бирмингем" - "Барселона" беллашувининг асосий таркиблари эълон қилинди [1887]

Инфантино ФИФА президенти лавозимини тарк этиши мумкин [1751]

«Барселона» ўртоқлик учрашувида «Бирмингем Сити»га пенальтилар сериясида мағлуб бўлди (видеошарҳ) [1749]

Суперлига. Август ойида ўтказиб юбормаслик керак бўлган 5 та учрашув [1552]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик