Кириш Регистрация

Бахтиёр Ашурматов: «Қизилқум» бизга нисбатан кучлироқ ва чиройлироқ футбол кўрсатди»

Баҳо:
+ | -

Суперлига 27-туридан ўрин олган “Қизилқум” – АГМК (2:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида меҳмонлар бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов беллашув ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

-“Қизилқум” бизга нисбатан кучлироқ ва чиройлироқ футбол намойиш қилди. Афсускки, биз биринчи таймда ўзимиз хоҳлаган ўйинни кўрсата олмадик. Таркибда ўзгаришлардан кейин футболчиларимиз ўзларига келишди.

Ҳисобда ортда қолиб турганлигимиз сабабли бизга қийин бўлди. Яратилган имкониятлардан биз фойдалана олмадик, рақиб эса аксинча-уларни голга айлантирди. “Қизилқум”ни ғалаба билан табриклайман.

-Жамоани олдинда муҳим ва қийин ўйин – кубок финалида “Пахтакор”га қарши баҳс кутиб турибди. Сўнгги мағлубиятлар жамоага финал олдидан руҳий таъсир ўтказмайдими?

-“Пахтакор” билан финалда ҳар доим ҳам ўйнаш насиб қилавермайди. Ўйлашимча, йигитлар бу ўйинга йигитларни финалга тайёрлаш қийин бўлмайди. Ҳар бир футболчининг фаолиятида бундай ўйинлар атиги бир марта содир бўлиши ҳам мумкин. Шу сабаб финал беллашувига жанговар ҳолатда майдонга тушиб, бор кучимизни намойиш этамиз.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 10:27, 24.10.2018.
Ўқилди: 1732 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [5097]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [4738]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [4208]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [4036]

«Барселона» ёки «Реал»? Хулиан Альварес қайси жамоага ўтишни истаётгани маълум бўлди [3669]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [3280]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [3127]

Ўзбекистон Нидерландияга қарши иккинчи ўйинда ғалаба қозонди [2803]

Ўзбекистон U-23 терма жамоаси АҚШни мағлуб этди [2513]

«Реал» Олисе учун рекорд даражадаги янги таклиф тайёрламоқда [2225]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик