Ўзбекистон футбол ассоциацияси терма жамоалар учун сифатли экипировкалар етказиб берувчи бир қатор хориж компаниялари билан музокаралар олиб борди.
Музокаралар натижасида Германиянинг машҳур JACO (“ЯКО”) компанияси билан ҳамкорлик бўйича келишувга эришилди. Эндиликда мазкур компания турли ёшдаги миллий терма жамоаларимиз учун ҳар бир мавсум учун экипировкалар етказиб берадиган бўлди.
Эртага соат 19:00да Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда JACO компанияси томонидан ўзаро ҳамкорлик бўйича келишув имзоланади.
Маълумот учун, JACO (“ЯКО”) компанияси спорт экипировкалари (либос, оёқ кийим, аксессуарлар) ва инвентарларни ишлаб чиқаришга мўлжалланган компания бўлиб, унга Руди Шпрюгель томонидан 1989 йилнинг 1 ноябрида асос солинган.
Айни вақтда JACO (“ЯКО”) компаниясининг 40дан ортиқ мамлакатларда филиаллари мавжуд. Компаниянинг бош биноси Германиянинг жануби-ғарбидаги Холленбах округида жойлашган.
Ҳозирда Австрия, Бельгии, Голландия, Швейцария каби мамлакатларнинг бир қатор клублари айнан JACO компанияси билан ҳамкорлик қилади.
Жалолиддин Машарипов ЖЧ-2026 қайдномасидан чиқарилади [18852]
«Барселона» Бернарду Силванинг баёнотидан ҳайратда [7437]
«Реал» ўз юлдузларидан бири билан хайрлашади [5299]
ЎФА Жалолиддин Машарипов билан боғлиқ вазият ҳақида хабар берди [4853]
Пас «Реал» ва «Комо» ўртасида танлов қилди [2808]
Расман! «Реал» Хулиан Альварес учун «Атлетико»га 150 миллион евро таклиф қилганини маълум қилди [2684]
«Манчестер Юнайтед» уч нафар футболчиси кетганини расман эълон қилди [2043]
ЖЧ-2026 мураббийлари маошлари рейтинги: Ўзбекистон етакчилар қаторида [2043]
Тухель: «Англия Беллингемсиз ҳам ғалаба қозонишга қодир» [1953]
«Реал» мудофаани кучайтириш учун «идеал» вариант топди [1846]













