Кириш Регистрация
19/11 17:00 Хитой - Япония
19/11 17:00 Индонезия - Саудия Арабистони
19/11 17:00 КХДР - Ўзбекистон
19/11 19:00 Фаластин - Жанубий Корея
19/11 19:00 Қирғизистон - Эрон
19/11 21:00 Уммон - Ироқ
19/11 21:00 БАА - Қатар
19/11 23:15 Баҳрайн - Австралия
19/11 23:15 Кувайт - Иордания

Тошкентдаги “Эл-Классико” намойишида испан футболчиси мухлисларга совғалар беради

Баҳо:
+ | -

Испаниянинг “Барселона”, “Атлетико” ва Англиянинг “Ливерпуль” футбол клублари ҳамда Испания терма жамоасининг собиқ футболчиси Луис Гарсия Тошкентда ёш ўзбек чарм тўп усталари учун маҳорат дарслари ўтказади.

Маълумки, 28 октябрь куни Испания Ла-Лигаси доирасида барча мухлислар орзиқиб кутаётган баҳс — мавсумдаги биринчи “Эл-Классико”си бўлиб ўтади. Ўзбекистон ПФЛ ва Ла-Лига ўртасидаги келишувга мувофиқ, “Барселона” ва “Реал Мадрид” ўртасидаги мазкур учрашув оммавий тарзда ҳам намойиш этилади. Ушбу ўйин Тошкентдаги “Миллий” стадионида томошабинларга ҳавола этилади.

UzDailyнинг ёзишича, мазкур тадбир доирасида испан футболи мухлисларини турли совғалар кутмоқда. Дастур аввалида ўзбек эстрадаси юлдузлари иштирокида концерт ўтказилади.

Шундан сўнг санъат юлдузлари ўзбек футболининг яқин ўтмишдаги юлдузларига қарши майдонга тушади.

Шунингдек, Луис Гарсия ёш футболчилар учун маҳорат дарси ўтказади. Ва Ла-Лига элчиси Луис Гарсиа ҳамда ПФЛ элчиси хонанда Шаҳзода (Зилола Мусаева) икки мамлакат футбол лигалари номидан мухлисларга совғалар улашади.

Тадбир сўнгида стадионга ўрнатилган катта экранда “Барселона” – “Реал Мадрид” ўйини намойиш этилади.

Манба: www.xs.uz
Киритилди: 19:01, 24.10.2018.
Ўқилди: 1786 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.