"Реал" клубининг ёш футболчиси Винисиус Жуниор «Кастилья» сафида Сегунда Б лигаси доирасида «Сельта Б»га қарши ўйинда майдонда четлатилганди.
Футболчи 67-дақиқада рақиб ўйинчиси билан тортишув туфайли дастлабки сариқ карточкани олган бўлса, 87-дақиқада симуляция сабаб иккинчи огоҳлантиришини олди ва майдонни тарк этди. "Қаймоқранглилар" Испания футбол федерациясига аппеляция бериб, Жуниорнинг иккинчи сариқ карточкани бекор қилинишини сўрашди. Боиси, клубнинг фикрича, ўша паллада Винисиус симуляция ишлатмаган, аксинча рақиб билан тўқнашув оқибатида йиқилган.
Федерациянинг мусобақаларни ўтказиш қўмитаси ушбу шикоятга рад жавобини берди ва Жуниорни иккита ўйинга дисквалиикация қилди. Шундан сўнг "Қироллик клуби" ушбу масалада Апелляция қўмитасига мурожаат қилди. Қўмита "Реал"нинг талабини қондирди ва футболчининг иккинчи сариқ карточкасини бекор қилди.
Шу тариқа, Хулен Лопетеги бразилиялик футболчини "Барселона"га қарши ўйин қайдномасига киритиши мумкин. Агар у "класико" учун кенгайтирилган рўйхатдан ўрин олмаса, «Кастилья»нинг бугун бўладиган «Фуэнлабрада»га қарши ўйинида майдонга тушиши мумкин.
Жуниор ушбу мавсумда "Реал" бош жамоаси такрибида ҳозирча 12 дақиқа ҳаракат қилди.