Кириш Регистрация

Бахтиёр Ашурматов: «Финал олдидан бироз ҳаяжон бор, лекин қўрқув эмас»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги-2018 финал баҳси олдидан матбуот анжумани ташкил этилди.

Унда АГМК жамоаси бош мураббийи Бахтиёр Ашурматов ҳамда жамоа етакчиларидан бири Владислав Касминин иштирок этишди.

- Эртага бизни жуда қизиқарли учрашув кутиб турибди. Финал олдидан бизда бироз ҳаяжон бор, лекин асло қўрқаётганимиз йўқ. Сўнгги учрашувларда бироз муваффақиятсизликка учрадик. Айнан шу сабабдан ҳам эртага яхши ўйин намойиш этишимиз талаб этилади.

Бизда ўз тарихимизда янги саҳифа очиш имконияти мавжуд. Ишонаман, йигитлар буни яхши тушуниб туришибди. Шу боисдан ҳам эртага бор маҳоратимизни ишга солишимиз лозим бўлади. Тўғри, "Пахтакор" – жуда кучли жамоа. Ушбу клубда ажойиб мутахассис фаолият олиб бормоқда. Лекин биз ўз ўйинимизни намойиш этишга ҳаракат қиламиз. 

Футболчи сифатида кўплаб финалларда иштирок этганман. Энди илк марта мураббий сифатида финал баҳсини ўтказаман. Мураббий сифатида фаиналда иштирок этиш масъулиятлироқ эканини айта оламан. Агар эртага шогирдларим ўз фаолиятларидаги энг яхши ўйинини кўрсата олишса, ғолиб чиқиб, илк марта мамлакат кубогини қўлга киритишимиз мумкин бўлади.

Финал баҳсига имкон қадар яхши ҳозирлик олиб боришга ҳаракат қилдик.  Финалда бизни қўллаб-қувватлайдиган мухлисларимиз ишончини оқлашимиз талаб этилади, - деди мураббий.

- Эртанги ўйинда ижобий натижага умид қиляпмиз. Жоанговар руҳда тайёргарлик олиб бораётганимизни таъкидлай оламан. Ўзбекистоннинг айни пайтдаги энг кучли клубларидан бирига қарши майдонга чиқамиз. Қўлдан келганча яхши ўйин намойиш этишга ҳаракат қиламиз. Айримлар АГМК жамоасининг финалга қадар етиб келишини кутишмаганди ҳам. Лекин биз шу ерга қадар етиб кела олдик. Энди мақсадга қадар яна биргина охирги қадам қолмоқда,  - деди Владислав Касминин.

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 17:55, 27.10.2018.
Ўқилди: 1746 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Флорентино Перес катта трансферни ҳал қилди [8868]

«Барселона» юлдуз футболчисидан кўнгли қолди ва уни сотишга қарор қилди [6369]

Канада — Ўзбекистон учрашуви: Энг юқори ва энг паст баҳо олган футболчилар маълум бўлди [5304]

Канада — Ўзбекистон: АҚШга кетган 4 нафар футболчимиз бугунги ўйин қайдномасига киритилмади [3717]

Ғаниевнинг жароҳати жиддий бўлса, унинг ўрнини ким эгаллаши маълум бўлди [3499]

Ўзбекистон терма жамоасининг Жаҳон чемпионатида иштирок этадиган таркиби маълум бўлди — манба [2572]

Фабио Каннаваро: «Иккинчи таймда ҳам футболчиларимдан айнан биринчи бўлимдагидек интенсивликни кутгандим» [2351]

Ўртоқлик учрашуви. Канада - Ўзбекистон - 2:0 (видеошарҳ) [2330]

«Барселона» таклифни 120 миллион еврогача оширади [2254]

Романо «Реал»дан кетган Карвахаль ўрнига кўрилаётган учта номзодни айтди [2217]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик