Италиянинг “Рома” клуби футболчиси Женгиз Ундер учун Европанинг яна бир топ клуби курашга қўшилди. Бу ҳақда The Mirror хабар бермоқда.
Манбанинг хабарига кўра, 21 ёшли футболчи учун лондоннинг “Тоттенхэм” клуби ҳам курашга қўшилди. Лондонликлар футболчи учун 58 миллион евро тўлашга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, футболчи билан шунингдек, “Арсенал”, “Манчестер Юнайтед”, “Бавария”, “Атлетико”, “Манчестер Сити” ва “Барселона” клублари қизиқмоқда.