Кириш Регистрация
26/11 00:45 Венеция 0-1 Лечче
26/11 01:00 Ньюкасл 0-2 Вест Хэм
26/11 15:00 Ульсан Хёндэ 1-3 Шангхай Порт
26/11 15:00 Виссел Кобе 3-2 Сентрэл Кост
26/11 17:00 Бурирам Юнайтед 0-3 Кавасаки Фронтале
26/11 17:00 Шандонг Тайшан 1-0 Жоҳор Дорул Таъзим
26/11 19:00 Шаржа 3-1 Истиқлол Душанбе
26/11 21:00 Ас-Садд 1-1 Ал-Ҳилол
26/11 21:00 Аш-Шорта 1-3 Ал-Васл
26/11 21:00 Сепоҳон 1-1 Ал-Виҳдат
26/11 22:45 Слован 2-3 Милан
26/11 22:45 Спарта 0-6 Атлетико
27/11 01:00 Байер 5-0 Зальцбург
27/11 01:00 Бавария 1-0 ПСЖ
27/11 01:00 Янг Бойз 1-0 Аталанта
27/11 01:00 Барселона 3-0 Брест
27/11 01:00 Интер 1-0 РБ Лейпциг
27/11 01:00 Манчестер Сити 3-3 Фейеноорд
27/11 01:00 Спортинг 1-5 Арсенал

«Эл-класико» олдидан матбуот анжумани. Хуле Лопетеги

Баҳо:
+ | -

Бугун Испания чемпионатининг 10-тури доирасида «Барселона» клуби «Камп Ноу»да «Реал»ни қабул қилади. Мадридликлар бош мураббийи Хулен Лопетеги кеча бўлиб ўтган матбуот анжуманида иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Лопетегининг келажаги борасида
«Нафас олишда давом этаман деган умиддаман. Тез орада ўламан, деб ўйламайман. Ҳар бир инсонда қувват манбаи бўлади. Мендаги бундай энергия 100 фоиз жамоага ёрдам беришга қаратилган».

Мессининг майдонга тушмаслиги ҳақида
«Биз эътиборни ўз ўйинимизга қаратганмиз. Ўз имкониятларимизни энг юқори даражага чиқаришга ҳаракат қиляпмиз. Керак бўлганда, яхши ҳимояланишимиз керак. Рақиб сафида қайсидир футболчининг бор ёки йўқлиги бизни қизиқтирмайди».

Жамоанинг руҳий ҳолати ҳақида
«Футболчилар менга ишонишмоқда, мен эса уларга янада кўпроқ ишонаман. Менда ҳеч қандай шубҳа йўқ. Шу боис, биз яхши ишлаяпмиз ва мухлисларимизни ҳурсанд қилишни истаймиз. Мақсадларимиз улкан ва эртага яхши ўйин ўтказишни истаймиз».

Фаолиятидаги энг муҳим ўйин ҳақида
«Ҳеч қандай ўйинни «Реал Мадрид» – «Барселона» тўқнашуви билан таққослаб бўлмайди: бу юқори даражадаги ўйин, ундан кўп нарса кутиш мумкин».

Босим ҳақида
«Эртага бизни қизиқарли ўйин кутиб турибди. Босим ҳақида ўйлаётганимиз йўқ, боиси, бу нарса бизнинг тайёргарлик жараёнимизга халал беради. Эртага энг яхши формада бўлишни истаймиз».

Юқори прессинг ҳақида
«Юқори прессинг қўллашдан тўхтаганимиз йўқ. Футболда турли ўйин услублари бор. Қандай ўйнашимизни эртага кўрасиз».

Клубнинг мураббийга нисбатан шубҳаси ҳақида
«Мен ўзимнинг мураббийлик ишимга эътиборни қаратганман. Боиси, қиладиган ишим шундан иборат. Сиз ёзаётган нарсалар клубга ёрдам бермайди. Барча чизиқларда самарадорликни оширишга ҳаракат қиламиз. Мен куч-қувватимнинг бирор қисмини бу саволга жавоб бериш учун сарфлашни истамайман».

Марсело журналистлар билан тўқнашуви ҳақида
«Бундай ҳолатлар сизнинг фойдангизга хизмат қилади, аммо бизга ёрдам бермайди. Мен учун Марселонинг машғулотдан қандай ишлаётгани муҳим. Ўзимизнинг вазиятни ўзгартиришимиз мумкин. Ҳозир эндигина октябрь ойи. Биз футболга бир қирғоқдан назар солсак, сиз бошқасидан қарайсиз. Бизнинг манфаатларимиз тўқнаш келмайди».

Футболда нима муҳим: ҳиссиёт ёки тактика?
«Ҳар иккаласи муҳим. Бундан ташқари, футболга тааллуқли бошқа майда деталлар бор. Улар ҳам жуда муҳим».

Иско ва Марсело ҳақида
«Марсело аввалги ўйинда шунчаки кучли зарба қабул қилди. Ҳозир унинг ҳолати яхши ва машғулотларда яхши иштирок этди. Иско бир ойлик танаффусдан кейин энди футболга қайтди. У ҳали бирорта тўлиқ ўйинда иштирок этмади. Кўрамиз, эртага қандай таркиб майдонга тушади».

Ўнг қанот ҳимоячиси ҳақида
«Бу жойда ким ўйнашини биламан. Бу позицияда ўйнай олиши мумкин бўлган барча шогирдларимга ишонаман».

Биринчи бўлимнинг муҳимлиги ҳақида
«Ўйин 90 дақиқа давом этади. Барча чизиқларда самарали ўйнашимиз кераклиги ҳақида айтиб ўтдим».

Рамоснинг ўрни ҳақида
«У — бизнинг сардор ва ўзини шунго мос тутяпти. Жамоада шундай ўйинчи борлиги — бу бизнинг бахтимиз. Тарихда буюк сардорлар кўп бўлган, Рамос — улардан бири».

Манба: realmadrid.ru
Киритилди: 08:48, 28.10.2018.
Ўқилди: 8061 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.