Кириш Регистрация
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас 2-2 Бетис
17/05 00:30 Альмерия 0-2 Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад 1-0 Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи
18/05 21:00 Лечче - Аталанта
18/05 23:45 Торино - Милан
19/05 00:00 Алавес - Хетафе

«Реал» «эл-класико»га мос бўлмади...

Баҳо:
+ | -

Испания Ли лигасининг 10-тури доирасида "Барселона" ва "Реал" жамоалари ўртасидаги ўйинда Лопетеги шогирдлари жуда йирик ҳисобида мағлуб бўлишди.

Каталонияликлар ўйин бошидан "Қироллик клуби"га нисбатан кучли прессинг қўллаб, рақибга ўз ўйинини кўрсатиш имконини бермади. Мезбонлар баҳснинг 11-дақиқасида уюштирган илк хавфли ҳужумни голга айлантиришди. Альбанинг чап қанотдан берган пасини Коутиньо "қаймоқранглилар" дарвозасига жойлаб қўйди.

Мадридликлар ҳа деганда ҳужумга ўтишмади. Натижада навбатдаги гол ҳам улар дарвозасидан ўрин олди. Ҳакам VAR ёрдамида пенальти белгилади ва Суарес 11 метрли жарима зарбасидан самарали фойдаланди.

Иккинчи бўлимда "Реал" ўзига келди ва "Барса" дарвозаси томон босим уюштира бошлади. Учрашувнинг 50-дақиқасида Иско ўнг томондан жарима майдончасига кирди ва сўнгги чизиқ олдидан дарвоза олдига пас берди. Роберто тўпни қайтаргандек бўлди, аммо тўп узоққа кетмади. Марсело тўпни эгалладию, яқин масофадан дарвозани ишғол қилди.

Шундан сўнг меҳмонлар ҳисобни тенглаштириш учун 2та жуда яхши имкониятга эга бўлишди. Модричнинг зарбасидан кейин тўп устунга тегиб қайтган бўлса, Бензема яқин масофадан бош билан дарвозани  ишғол эта олмади.

Луис Суарес қарши ҳужумда 3:1га етказдию, буёғига "Реал" ўйинни ташлаб юборди. Оқибатда "кўк-анорранглилар" исталганча ҳужум ташкил қилишди. Бу ўйинда Луис Суарес хет-трикга эришган бўлса, Артуро Видаль "Барса" сафидаги илк голини урди. Якуний ҳисоб — 5:1.

Испания Ла лигаси, 10-тур
Барселона – Реал Мадрид 5:1 (2:0, 3:1)
Голлар: 1:0 – 11 Коутиньо, 2:0 – 30, пенальти Суарес, 2:1 – 50 Марсело, 3:1 – 75 Суарес, 4:1 – 83 Суарес, 5:1 – 87 Видаль.
Барселона – тер Стеген, Пике, Альба, Серджи Роберто, Лангле, Артур (Видаль, 84), Бускетс, Рафинья (Нелсон Семеду, 69), Ракитич, Коутиньо (Дембеле, 74), Суарес.
Реал Мадрид – Куртуа, Варан (Васкес, 46), Марсело (Диас, 82), Начо, Рамос, Кроос, Каземиро, Иско, Модрич, Бэйл (Асенсио, 77), Бензема.
Огоҳлантиришлар: Ракитич (38), Начо (39), Бэйл (53), Суарес (77).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 22:16, 28.10.2018.
Ўқилди: 6836 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.