Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

«Реал» 16 йилликдаги энг ёмон натижани қайд этди

Баҳо:
+ | -

“Реал” мураббий Хулен Лопетеги бошқарувида сафардаги тўртта ўйинда кетма-кет мағлуб бўлди.

“Қироллик клуби” дастлаб “Севилья”га (0:3) кейин “Алавес” (0:1) ҳамда “Барселона”га (1:5) ютқазди. Шунингдек, ЕЧЛ доирасида ЦСКАга кичик 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди.

Эътиборлиси, “Реал” 2002 йилнинг январь-февраль ойидан сўнг кетма-кет 4 марта мағлубиятга учради.

Ўшанда “бланкос” мураббий Висенте Дель Боске қўл остида примерода “Эспаньол” (1:2), “Вальядолид” (1:2) ва “Атлетик” (1:2)га ютқазган. Бундан ташқари, “Реал” Испания кубоги ярим финалининг дастлабки баҳсида “Атлетик”га 1:2га ютқазиб қўйган.

Манба: twitter.com/pedritonumeros
Киритилди: 01:04, 29.10.2018.
Ўқилди: 4107 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.