Кириш Регистрация
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад
05/05 23:59 Арсенал 1-0 Атлетико
06/05 23:59 Бавария - ПСЖ

Расмий баёнот: «Лестер» хўжайини ҳалок бўлди

Баҳо:
+ | -

«Лестер» расмий баёнот бериб, клуб хўжайни Вичай Сривадханапрабха «Вест Хэм»га қарши ўйиндан (1:1) сўнг «Кинг Пауэр» стадиони ёқинида вертолёт ҳалокатга учраши оқибатида вафот этганини тасдиқлади.

«Чуқур афсус билан шуни таъкидлаймизки, клуб президенти Вичай Сривадханапрабха шанба куни кечаси ҳалокатга учраганлар орасида эди. У ва яна 4 нафар экипажни ўз бағрига олган вертолёт стадион яқинида қулаб тушди. Бортда бўлган 5 кишидан ҳеч бири тирик қолмади.

Клуб Сривадханапрабха ва бошқа вафот этганларнинг оила аъзоларига таъзия билдиради. Бу йўқотишни сўз билан таърифлаб бўлмайди. Биз Вичай мисолида яхши инсондан айрилдик. У ўз ҳаётини оиласига бағишлган меҳрибон ва яхши инсон эди. Унинг оиласи каби биз ҳам қайғудамиз. У клубни ривожлантириш учун танлаган йўлни мустаҳкам ушлашга ҳаракат қиламиз.

Клубнинг барча ходимлари рўй берган воқеага нисбатан жаҳон футбол оммасининг муносабати, қўллаб-қувватлаши ва оғир вазиятда кўнгилни кўтариш учун айтган сўзларидан таъсирланди», – дейилади "Лестер" клуби баёнотида.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:32, 29.10.2018.
Ўқилди: 12079 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик