Кеча ва бугун футзал бўйича мамлакат чемпионати доирасидаги навбатдаги учрашувлар бўлиб ўтди.
19-турда "Локомотив" футболчилари сафарда "Навбаҳор" жамоасига қарши куч синашишди. Дастлабки кунда 4:2 ҳисоби билан мезбонларнинг ғалабаси қайд этилган бўлса, иккинчи кунда “темирйўлчилар” аъзолари 2:6 ҳисобида рақибларидан устун келишди.