Кириш Регистрация
11/04 00:00 Вест Хэм 4-0 Вулверхэмптон
11/04 00:00 Реал Мадрид 1-1 Жирона
11/04 16:30 Арсенал 1-2 Борнмут
11/04 17:00 Реал Сосьедад 3-3 Алавес
11/04 18:00 Кальяри 1-0 Кремонезе
11/04 18:00 Торино 2-1 Верона
11/04 19:00 Брентфорд 2-2 Эвертон
11/04 19:00 Бёрнли 0-2 Брайтон
11/04 19:15 Эльче 1-0 Валенсия
11/04 21:00 Милан 0-3 Удинезе
11/04 21:30 Ливерпуль 2-0 Фулхэм
11/04 21:30 Барселона 4-1 Эспаньол
11/04 23:45 Аталанта 0-1 Ювентус
12/04 00:00 Севилья 2-1 Атлетико
12/04 15:30 Женоа - Сассуоло
12/04 16:00 Навбаҳор - Сурхон
12/04 17:00 Динамо - Локомотив
12/04 17:00 Осасуна - Бетис
12/04 18:00 Парма - Наполи
12/04 18:00 Кристал Пэлас - Ньюкасл
12/04 18:00 Ноттингем Форест - Астон Вилла
12/04 18:00 Сандерленд - Тоттенхэм
12/04 18:15 Андижон - ОКМК
12/04 19:15 Мальорка - Райо Вальекано
12/04 20:30 Челси - Манчестер Сити
12/04 21:00 Болонья - Лечче
12/04 21:30 Сельта - Реал Овьедо
12/04 23:45 Комо - Интер
13/04 00:00 Атлетик Бильбао - Вильярреал
13/04 18:00 Насаф - Бухоро
13/04 19:00 Пахтакор - Машъал
13/04 20:15 Қизилқум - Сўғдиёна
13/04 23:45 Фиорентина - Лацио
14/04 00:00 Ман. Юнайтед - Лидс
14/04 00:00 Леванте - Хетафе

Зоҳир Пиримов: «Финалдаги ғалабада мураббийларимиз танлаган тактика муҳим ўрин тутди»

Баҳо:
+ | -

Хабарингиз бор, кеча Фарғонадаги “Истиқлол” аренасида футбол бўйича мамлакат кубоги финал учрашуви бўлиб ўтди. Анчагина қизиқарли ва кескин курашларга бой тарзда ўтган ўйиндан сўнг АГМК жамоаси ўз тарихида илк марта мамлакат кубоги ғолибига айланди.

Олмалиқ шаҳри жамоасининг етакчиларидан бири Зоҳир Пиримов финал таассуротлари билан ўртоқлашди.

- Анча вақтдан буён АГМК жамоаси сафида ўйнаб келаман. Мана биринчи бора ушбу жамоа таркибида Ўзбекистон кубоги финалида иштирок этдим. Тўғриси, ушбу ўйин менинг фаолиятимда ҳозиргача бўлган учрашувлар ичида энг муҳими эди. Шу сабабдан ҳам бутун жамоамиз майдонда бор кучини 100 фоизга эмас, балким 200 фоизга ишга солишга уринди. Якунда омад бизга кулиб боқди. Бунда мураббийларимиз танлаган тактика жуда муҳим ўрин эгаллаганини айта оламан. Сабаби эътибор берган бўлсангиз, асосан мураббийларимиз уқтирганидек тартибли ўйин намойиш этишга уриндик.

Умуман олганда, финал жуда ажойиб тарзда ўтди. Ундан олам-олам таассуротлар қолди. Ташкилотчилик масаласида ҳам, стадиондаги атмосфера ҳам қойилмақом бўлди. Мухлислар ҳаво ҳарорати анча паст ва ўйин бўйи шамол эсган бўлса-да қизғин қўллаб-қувватлаб туришди. Бунинг учун улардан миннатдормиз.

Энди кубок эгаси сифатида Осиё Чемпионлар лигасида иштирок этиш имконига эга бўламиз. Айни пайтда АГМКда яхши жамоа шаклланиб боряпти. Агар шу руҳда давом этсак, насиб этса, халқаро майдонда ҳам ишқибозларимиз ишончини оқлашга ҳаракат қиламиз, - деди маҳоратли футболчи.  

Таъкидлаш жоиз, Зоҳир Пиримов финал ўйинида жамоасининг учинчи голига муаллифлик қилди.  

Манба: www.pfl.uz
Киритилди: 20:32, 29.10.2018.
Ўқилди: 1794 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик