Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

Кеча севимли футболчи, бугун...

Баҳо:
+ | -

Мураббий сифатида ишлаётган ёки ишлаган яқин ўтмиш юлдузларидан тузилган рамзий терма жамоа.

Тьерри Анри яқиндагина собиқ клуби - «Монако» бошқарувини қўлга олди. Soccer.ru сайти шу баҳона мураббийлик соҳасига бош суққан афсонавий футболчиларга яна бир бора назар солди.

Айтиш жоиз, Тьерри сайёрамизнинг энг яхши ўйинчилари қаторига илк марта 2000 йили қўшилганди. Мана, орадан чамаси 20 йил ўтиб, у «Монако» бош мураббийи ролида гавдаланди.

Хўш, янги аср бошида юлдуз мақомини олишган сара футболчиларнинг мураббийлик қисматлари қандай бўлмоқда? 1970 йилдан кейин туғилган ва мураббийликка қўл урган юлдузлар рамзий жамоасига қизиқсангиз, марҳамат, қуйидаги фотожамланмага қаранг.

Дарвозабон - Херман БУРГОС (49 ёш)

Ишлаётган жамоаси: «Атлетико»

Мураббийлик тажрибаси: 8 йил

Петер Шмейхель ёзда «Спортинг»да дарвозабонлар мураббийи лавозимини эгаллаши мумкин эди, бироқ ЖЧ пайти Россияда ТВ билан ҳамкорлик қилишни маъқул кўрди. Бургос эса анчадан буён Диего Симеоне ёнида. 

Ҳимоячи - Алессандро НЕСТА (42 ёш)

Ишлаётган жамоаси: «Перуджа»

Мураббийлик тажрибаси: 2 йил

Италиялик буюк ҳимоячи аввалига «Майами»да ишлади, кейин уни «Кротоне»га таклиф этишди, аммо ўзи «Перуджа»ни танлади. Неста айни пайт «В» сериясидаги рақобат қозонида «қайнамоқда».

Ҳимоячи - Фабио КАННАВАРО (45 ёш)

Ишлаётган жамоаси: «Гуанжоу Эвергранд»

Мураббийлик тажрибаси: 5 йил

«Олтин тўп»ли ягона ҳимоячи ҳам мураббийлик этагини тутди, фақат у ҳаммасини БАА, Саудия Арабистони ва Хитой томонларда бошлади. Каннаваронинг жамоаси айни пайт маҳаллий чемпионатда Халк ҳамда Одил Аҳмедов клуби - «Шанхай СИПГ»дан ортда қолмоқда, лекин охиригача курашдан чекинмаслиги аниқ.

Ҳимоячи - Жон ТЕРРИ (37 ёш)

Ишлаётган жамоаси: «Астон Вилла»

Мураббийлик тажрибаси: 2 ҳафта 

«Челси» афсонаси куни кеча «Астон Вилла» бош мураббийи Смит Динь ассистенти сифатида иш бошлади. Ваҳоланки, у «Спартак»дан манфаатли шартнома олганди. Аммо ўйнаш жонига теккан кўринади, Москва клуби сафига қўшилишни истамади. У ўзини мураббий сифатида ҳам АПЛда синаб кўрмоқчи.

Ярим ҳимоячи - Кларенс ЗЕЕДОРФ (42 ёш)

Ишлаётган жамоаси: Камерун термаси

Мураббийлик тажрибаси: 4 йил

3та клуб сафида ЧЛда 4 бора ғалаба нашидасини сурган Зеедорф аввалига клуб футболида ишлаб, «Милан» ва «Депортиво»да омадсизликка йўлиқди, шундан сўнг терма жамоалар миқёсига ўтди. Кўрамиз, буни қандай уддайди.

Ярим ҳимоячи - Стивен ЖЕРРАРД (38 ёш)

Ишлаётган жамоаси: «Глазго Рейнжерс»

Мураббийлик тажрибаси: 5 ой

«Рейнжерс» Шотландия чемпионатида «Селтик»ка нисбатан сустроқ старт олди, лекин Стивен энди-энди тажриба ҳосил қилаётганини ҳисобга олиш керак. «Ливерпуль» афсонаси эртами-кеч АПЛга қайтмоқчи, албатта.

 Ярим ҳимоячи - Фрэнк ЛЭМПАРД (40 ёш)

Ишлаётган жамоаси: «Дерби Каунти»

Мураббийлик тажрибаси: 4 ой

«Челси»нинг собиқ хавбеки бир уринишда эътиборга тушди - унинг шогирдлари кимсан Жозе Моуриньо бошқарувидаги «МЮ»ни Англия Лига кубоги турниридан тушириб юборишди. Қойил, Лэмпард!

Ярим ҳимоячи - Зайниддин ЗИДАН (46 ёш)

Ишлаган жамоаси: «Реал»

Мураббийлик тажрибаси: 3 йил

Тушунарлики, мураббий Зидан энди ўйлаб иш тутишга мажбур. Ахир у илк 3 йиллик фаолияти давомида ЧЛда 3 бора ғолиб чиқди. Айтингчи, Зизу бундай муваффақиятни қаерда ва қандай такрорлаши мумкин? 

Ярим ҳимоячи - Райан ГИГГЗ (44 ёш)

Ишлаётган жамоаси: Уэльс термаси

Мураббийлик тажрибаси: 1 йил

Уэльс футболи фахри маълум муддат «МЮ»да бош мураббий вазифасини бажарди, ассистент ролида ишлади, бироқ унга тўлиқ ишонишмади. Райан энди ўз мамлакати миллий жамоасини янги босқичга олиб чиқишга уринади.

 

Ҳужумчи - Андрей ШЕВЧЕНКО (42 ёш)

Ишлаётган жамоаси: Украина термаси

Мураббийлик тажрибаси: 2 йил 

Украина термаси аста-секин қаддини кўтармоқда ва бунда мамлакат футболининг биринчи рақамли юлдузи хизмати бор, албатта. Ҳа, украинлар ЖЧ-2018га чиқолмадилар, энди эса Европа Миллатлар лигасида тетик ўйнамоқдалар.

 

Тьерри АНРИ - 41 ёш

Ишлаётган жамоаси: «Монако» 

Мураббийлик тажрибаси: 2 йил

Франциялик моҳир голеадор Бельгиядаги иш тажрибасидан сўнг «Монако»га қайтди. Ҳозирда князлик клуби жуда оғир аҳволда, демакки, Тьеррининг енг шимариб ишлашига тўғри келади.

 

Ўз клублари мураббийига айланган машҳур футболчилар. «Футбол» ҳафтаномаси эса, Анри баҳонасида мустақил мураббий сифатидаги ишни собиқ клубларидан бирида бошлаган таниқли футболчиларни эсга олди. 

Зайниддин Зидан «Реал»да: футболчи - 2001—2006 йиллар, мураббий - 2016—2018 йиллар

Юрген Клопп «Майнц»да: футболчи - 1990—2001 йиллар, мураббий - 2001—2008 йиллар

Денни Блинд «Аякс»да: футболчи - 1986—1999 йиллар, мураббий - 2005—2006 йиллар

Кларенс Зеедорф «Милан»да: футболчи - 2002—2012 йиллар, мураббий - 2014 йил

Филиппо Инзаги «Милан»да: футболчи - 2001—2012 йиллар, мураббий - 2014—2015 йиллар

Валерий Карпин «Спартак» (Москва)да: футболчи - 1990—1994 йиллар, мураббий - 2009—2012 ва 2012—2014 йиллар

АФСОНАЛАР ЖАМОАСИ ЗАХИРАСИ

Дэвид Жеймс (48 ёш, «Керала Бластерс»), Гарет Саутгейт (48 ёш, Англия терма жамоаси), Жованни ван Бронкхорст (43 ёш, «Фейеноорд»), Сергей Семак (42 ёш, «Зенит»), Патрик Виейра (42 ёш, «Ницца»), Филиппо Инзаги (45 ёш, «Болонья»).

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 22:54, 29.10.2018.
Ўқилди: 7538 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.