Кириш Регистрация
14/11 05:00 Уругвай - Колумбия
14/11 05:00 Перу - Чили
14/11 14:10 Австралия 0-0 Саудия Арабистони
14/11 17:00 КХДР 2-3 Эрон
14/11 19:00 Баҳрайн 0-1 Хитой
14/11 19:00 Кувайт 1-3 Жанубий Корея
14/11 21:00 Уммон 1-0 Фаластин
14/11 21:15 Ироқ 0-0 Иордания
14/11 21:15 Қатар 3-2 Ўзбекистон
14/11 21:15 БАА 3-0 Қирғизистон
15/11 02:00 Венесуэла 1-1 Бразилия
15/11 04:30 Парагвай 2-1 Аргентина
15/11 05:00 Эквадор 4-0 Боливия
15/11 17:00 Индонезия - Япония

Алишер Никимбоев: "ЖЧ-2022 иштирокчиларининг 48 та бўлиши Қатар учун муаммо эмас"

Баҳо:
+ | -

ФИФА навбатдаги мундиал иштирокчилари сонини 48 тага етказишни муҳокама қилмоқда.

ФИФА президенти Жанни Инфантино бу янгилик билан дунёни ҳайрон қолдирди: 2026 йилдаги жаҳон чемпионати иштирокилари сони 48 та бўлиши, навбатдаги мундиалда - Қатар-2022 даёқ амалга ошиши мумкин. Бу мумкинми? Асосийси - нима учун?

Эксперт ЖЧ-2022 иштирокчиларининг кенгайтирилишига баҳо берди: "Бу Қатар учун муаммо эмас".

ФИФА президенти Жанни Инфантино ОФК конгрессида сўзга чиқиб, шундай деди: "Биз жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 2022 йилда бўлиб ўтадиган мусобақадаёқ 48 тага етказмоқчимиз. Агар бунинг иложи бўлса, нима учун йўқ? Бу масалани Қатар ва ҳудуднинг бошқа мамлакатларидаги ҳамкасбларимиз билан муҳокама қиляпмиз.

Мана шу "ҳудуднинг бошқа малакатлари..." жумласи жуда муҳим. 48 та терма жамоа иштирок этадиган форматга ўтиш, кичиккина Қатар учун (115 кв км, майдони бўйича дунёда 158-ўринда) 48 та база ва майдонлар ва ишқибозлар оқими кўплик қилмайдими?

Буларни тушуниш учун "Московский комсомолец" нашри Қатар Футбол Ассоциацияси мусобақаларни ўтказиш бўйича техник эксперти Алишер Никимбоевга мурожааат қилди.

- Инфантино номида гапира олмайман. Амммо ҳудуднинг бошқа мамлакатлари билан музокаралар фақат ишқибозларни жойлаштириш ҳақида боради. Жамоалар сонининг 48 тага етиши мухлислар ташрифини бир ярим баробарга ошишига олиб келади. Агар Хитой финал босқичига чиқиб қолса? Тасаввур қиласизми, мусобақага қанча сайёҳ келади? Базалар, машғулот майдонлари ва стадионларга келсак, муаммо бўлиши мумкин эмас, Қатар 48 та терма жамоа ва 80 та ўйинни кўтара олади.

- Аввал мўлжалланган стадионлар (12 та) ҳозир 8 тагача камайгани маълум бўлди. Бу муаммо бўлмайдими? Бундай ҳолатда ҳар бир стадионда бир ойда 10 та ўйин ўтиши керак, бу эса инфраструктурага, биринчи навбатда майдон майсасига катта оғирлик келтириб чиқаради.

- Ҳозирча, якуний қарорга келингани йўқ, стадионлар 9 тага етказилиши муцмкин. Биттаси ҳозирдан тўлиқ тайёр, яна иккитаси бир ярим йил ичида топширилади, 2020 йилнинг баҳорига барча 8 стадион тайёр бўлади. Тўққизинчи арена борасида музокаралар давом этмоқда. Бир ойда 9 ўйин - бу муаммо эмас. Биз стадионларимизни фавқулодда ҳолатларда текширувдан ўтказдик. Ҳато мундиал ўйинлари ўтказилмайдиган стадионларнинг майсаси ҳам ягона стандарт бўйича тўшалган. Бу майдонлар барча синовларга дош берди. Синовлар айнан мусобақа ўтадиган ноябрь-декабрь ойларида ўтказилди. Ҳатто ЖЧ ўйинлари ўтказиладиган "Ҳалифа" стадионида август ойидан 40 кун мобайнида 14 та ўйин ўтказилди ва майсага зарар етмади.

- Агарки, Жанни Инфантино бу ғояни овоза қилган экан, бу қарор деярли қабул қилинди деб ҳисобласа бўладими?

- Буни айтолмайман. Билганим - шайх Тамим, Қатар амири, Россиядаги ЖЧ-2018 вақтида буни ФИФА билан муҳокама қилган.Бу Қатар учун кутилмаган бурилиш бўлмайди, биз воқеалар ривожининг бу кўринишига тайёрмиз. Дарвоқе, россиянинг 4 клуби январда тижорат мусобақасида қатнашади, футболчилар ва мухлислар базалар ва стадионни кўришлари мумкин бўлади. Бундан ташқари бизнинг базалармизда кўплаб клублар ўқув-машғулот йиғинларини ўтказадилар, шунинг учун барча 48 қатнашчи учун инфраструктура бор ва яқин йилларда қурилади

Агар яқин вақт ичида қарор қабул қилинса, ЖЧ-2022 финал босқичига 16 та ўрин -Европага, 9,5 - Африкага, 8,5 -Осиёга, 6,5 - Шимолий ва Марказий Америкага, 6,5 - Жанубий Америкага, 1 - Океанияга ўрин берилади. Шу тариқа, 47 жамоа тўғридан тўғри, яна икки жамоа ўтиш ўйини орқали аниқланади.

Финал мусобқаси қуйидаги схема бўйича ўтади. Жамоалар ҳар бири учтадан 16 гуруҳга бўлинади. Ҳар гуруҳдан 1 ва 2-ўринни олган терма жамоалар 1/16 финалга чиқади (ҳозир плей-офф 1/8 финал босқичидан бошланмоқда). Бу формат ҳар бир жамоа учун ўйинлар сонини оширмасликни сўраган ассоциацияларга ФИФА томонидан тақдим этилди: ўйинлар сони 7 тадан ортмайди. Мусобақа вақти ҳам ўзгармайди.

Шунчаки, 2020 йилги ЖЧни бирданига 3 та давлат қабул қилади (АҚШ, Канада, Мексика) ва 16 шаҳарнинг 16 стадионида ўтади, бу янги формат учун қулай. ФИФА нима учун янги схемани кичик Қатар учун муҳокама қилмоқда?

Эслатиб ўтамиз, ФИФА мусобақа форматини кенгайтиришдан 640 млн долардан кўпроқ маблағ ишлаб олади.

ЖЧ-1930 йилги илк ЖЧда иштирокчилар сони 13 та бўлган, 1934 йилда 16 тага етган.

1982 йилдан бошлаб, Жаҳон кубоги мусобақасида 24 те терма амоа қатнаша бошлади.

1998 йилдан мусобақанинг финал босқичида 32 та терма жамоа қатнашиб келмоқда.

Манба: Московский комсомолец
Киритилди: 11:34, 01.11.2018.
Ўқилди: 6204 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.