Кириш Регистрация
14/05 00:00 Астон Вилла 3-3 Ливерпуль
14/05 00:00 Барселона 2-0 Реал Сосьедад
14/05 19:00 Локомотив 0-2 ОКМК
14/05 22:30 Осасуна 1-1 Мальорка
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья - Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано - Гранада
15/05 23:45 Брайтон - Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс - Марсель
16/05 00:00 Ницца - ПСЖ
16/05 01:00 Сельта - Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе - Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис

Умид Аҳмаджонов Москвада AIBA Конгрессида иштирок этмоқда

Баҳо:
+ | -

2-3 ноябрь кунлари Россия пойтахти Москва шаҳрида Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA) нинг навбатдаги Конгресси ўтказилмоқда.

Бугун мазкур Конгресс ўз ишини бошлади. Ушбу йирик тадбирда жаҳоннинг энг катта спорт федерацияларидан бири - AIBAга янги раҳбар сайланиши кутилмоқда.

Президентлик учун асосий номзод ҳамюртимиз Ғофур Раҳимов бўлиб турибди. Конгрессда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси президенти Умид Аҳмаджонов ҳам бевосита иштирок этмоқда. Шунингдек, Конгресс доирасида бокс ривожи йўлидаги бир қатор масалалар муҳокама қилиниши кутилмоқда.

Кун тартибидан ўрин олган энг асосий масала албатта ташкилотга янги раҳбар сайлашдир. Эртага ўтказиладиган сайловда Ғофур Раҳимовга Осиё бокс федерацияси раҳбари, қозоғистонлик Серик Конакбаев рақобат қилиши кутилмоқда.

Бугун Раҳимов Конгресс давомида сўзга чиқди ва ташкилот раҳбарига айланганидан сўнг қилинган ишлар ҳақида, жумладан AIBA қарзларидан қутулгани, аёллар боксини ривожлантириш, бокс Олимпия ўйинлари дастуридан чиқариб ташланишига йўл қўймаслиги ҳақида гапирди.

Эслатиб ўтамиз, Чинг Куо Ву истеъфога чиққач Ғофур Раҳимов AIBA'га вақтинчалик президент вазифасини бажарувчи этиб тайинланганди. Эртага бўлиб ўтадиган сайловда AIBA президентлиги масаласи узил-кесил ҳал қилинади.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу сайловда ҳамюртимизга омад тилайди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 17:12, 02.11.2018.
Ўқилди: 2175 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.