«Реал» ушбу мавсумда муваффақиятли иштирок эта олмаяпти. Боз устига, жамоа посбонлари ҳам қийин вазиятларни клубни қутқара олишмаяпти. Хўш, Тибо Куртуа ёки Кейлор Навас? Ушбу мавсумда уларнинг қайси бири кўпроқ тўп ўтказиб юборяпти?
Бельгиялик дарвозабон 8та ўйинда майдонга тушиб, уларда 13та гол ўтказиб юборди. Коста-рикалик посбон эса 7та ўйинда майдонга тушиб, ўз дарвозасидан 7та тўп олиб чиқишга мажбур бўлди.
Куртуа майдонга тушган ўйинда «Реал» бор-йўғи 2та ўйинда ғалаба қозонди. Тибо бу ўйинларда 22 марта сэйв намойиш қилишга муваффақ бўлди.
Дарвозани Навас қўриқлаган учрашувларда мадридликлар 5та баҳсда ғолиб чиқишди. Кейлорнинг сэйвлари сони 15тага тенг бўлди. Дарвозабонларни ўзаро таққослаганда, Навас ўз дарвозаси томон берилган аниқ зарбаларнинг 68 фоизини бартараф этган бўлса, Куртуада бу кўрсаткич 62 фоизни ташкил этди.